Spotify ҳақида қизиқарли 10 та факт

Spotify ҳақида қизиқарли 10 та факт

Мусиқа онгимизга бир неча усулда таъсир ўтказади. Мусиқа ва оҳанг ҳаётимизда шунчалик аҳамият касб этадики, мусиқа борасидаги дидимиз бизнинг шахсимизни аниқлашда ҳам ўрин тутади.

Ҳозирги кунда мусиқа тинглаш учун бир неча усул ва воситалар мавжуд. Булар қаторига Apple Music, Spotify ва Pandora каби стриминг (оқимли) хизматларини киритишимиз мумкин. Қуйида шулар орасида энг оммабопларидан бўлган Spotify хизмати ҳақидаги қизиқарли фактларни келтириб ўтамиз.

1. Spotify'га 2006 йилда Швецияда асос солинган.
2. 2021 йил ҳолатига кўра, Spotify 170 дан ортиқ мамлакатда мавжуд.
3. Илова 50 миллиондан ортиқ мусиқа трекларини ўзида жамлаган.
4. Spotify АҚШда 2011 йилга келибгина мавжуд бўлган.
5. 2021 йил ҳолатига кўра, Spotify'нинг 345 миллиондан ортиқ ойлик фаол фойдаланувчилари мавжуд.
6. «Spotify» сўзи инглизча «spot» («топиш») ва «identify» («аниқлаш») сўзларидан олинган.
7. Эд Шираннинг «Shape of You» қўшиғи Spotify'да бир ой ичида энг кўп стрим қилинган қўшиқ ҳисобланади.
8. Spotify санъаткорларга ҳар бир стрим учун ўртача 0.00318 АҚШ доллари миқдорида пул тўлайди.
9. Spotify'даги мусиқаларнинг деярли 25% и умуман стриминг қилинмаган.
10. Spotify'да бир соат қўшиқ тинглаш ўртача 40МБ трафик талаб қилади.

ЎҚИНГ: Ўзбекистон бозорига Spotify кириб келмоқда

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!