Spotify обуначилари сони 299 миллионга етди

Spotify обуначилари сони 299 миллионга етди

Spotify 2020 йилнинг иккинчи чораги учун молиявий ҳисоботини тақдим қилди ва унга кўра, швед стриминг хизматининг ойлик фаол фойдаланувчилари сони 299 миллионга етди.

Бу эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 29% лик, жорий йилнинг биринчи чорагига нисбатан эса 5% лик ўсиш демакдир.

Премиум обуначилардан келадиган даромад ҳам ошди. Шимолий Америкада ўсиш кўрсаткичлари кутилганидан яхшироқ бўлди, ҳам обуначилар сони, ҳам даромад миқдори 2019 йилдан буён барқарор равишда ўсиб келмоқда.

Фойдаланувчилар сони (миллион) 2019 йил иккинчи чораги 2020 йил биринчи чораги 2020 йил иккинчи чораги
Ойлик фаол фойдаланувчилар умумий сони 232 286 299
Премиум обуначилар 108 130 138
Бепул фойдаланувчилар 129 163 170

Ҳиндистонда ҳам кутилганидан яхшироқ натижалар қайд этилди. Бунга сабаб маркетинг кампаниялари қилиб кўрсатилмоқда. Лотин Америкаси ва дунёнинг бошқа мамлакатларида йиллик ўсиш кўрсаткичлари мос равишда 33% ва 58% бўлди.

ЎҚИНГ: Spotify Россия, Қозоғистон ва яна бир қатор давлатларга кириб келди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!