Spyra One: сув отгич милтиқ намойиш қилинди

  •   Saroy
  •  1495
  •  31.07.2018 12:38

Spyra One: сув отгич милтиқ намойиш қилинди

Ташаббускорлар гуруҳи сув қуроли ўйинини янги босқичга кўтаришга қарор қилишди. Spyra One  қуроли сув идишини автоматик тарзда тўлдириш тизими билан таъминланди ва буларнинг барчаси унчалик катта бўлмаган рангли дисплейга эга бўлди. Ушбу янгиликлар ўйинни янада тезроқ ва қувноқроқ қилади. Янги қурол сувни тизиллатиб отмай, унчалик катта бўлмаган сувли “патронлар” ларни отади, ўқ 7 метргача етиб боради.

ЎҚИНГ:Барчаси пулни деб: собиқ дастурчининг айтганлари

Сувли қуролнинг ичида насос тизими мавжуд, у аккумулятор билан ишлайди. Қуролни сувга тўлдириш учун уни сувга ботириб, тугмача босилади ва у 15 сонияда тўлади. Бу эса 25 та патронга етади. Отиш миқдори ҳақидаги маълумотлар корпуснинг устки қисмида жойлашган дисплейда кўриниб туради.

Spyra One қуролида ҳеч қандай харажатли материал йўқ, унда фақат сув ва аккумулятор мавжуд. Бироқ қурилмани бир марта заряд қилганингизда у 1125 та ўқ отиш мумкин. Янги “эрмак” учун нарх 99 евро деб белгиланган. У   USB Type-C бўйича қувват олади.
ЎҚИНГ:Эҳтиёт бўлинг! Қалбаки ўйинлар тобора оммалашиб бормоқда

 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!