SSD ёки HDD? Агар компьютердан фойдалансангиз албатта буни ўқинг!

SSD ёки HDD? Агар компьютердан фойдалансангиз албатта буни ўқинг!

Ҳозирги замонавийлашув даврида HDD дискларга эга компьютерлар ўрнини SSD дисклар эга компьютерлар эгаллаб бормоқда. Хўш SSD ёки HDD дисклар ўзи нима? Нега сиз HDD дискга эга компьютерларни эмас айнан SSD дискга эга компьютерларни танлашингиз керак?

HDD (инг. hard (magnetic) disk drive, HDD, HMDD) – қаттиқ диск ёки магнитли қаттиқ диск бўлиб, маълумотларни сақловчи компьютернинг асосий қисми ҳисобланиб, ишлаш принципи эса магнитли ёзиш ҳисобланади. компьютерингиздаги видео, расм, мусиқа ва бошқа файлларингиз айнан шу қисмда сақланади.

SSD (инг. solid-state drive, SSD) —  бу ҳам қаттиқ диск ҳисобланиб буни HDD дискдан фарқли жиҳати SSD микросхемали хотирага маълумотларни қайд этиши натижасида компьютердан энергия таълаб қилмайди. SSD да микросхемали  хотирадан ташқари бошқарувчи контроллерлар ҳам мавжуд.

SSD дисклар HDD дискларга қараганда бир қатор афзалликларга эга ҳисобланади. Бу афзалликлар ҳақида қуйидаги жадвалдан маълумот олишингиз мумкин:

Тури

SSD

HDD

Ишлаш тезлик

SSD 35 дан 100 микросекундгача иш тезлигига эга, бу эса HDD дан деярли 100 марта тез дегани. Бундай юқори тезлик дастурларни нисбатан тезроқ ишлашига сабаб бо'лади. Бу эса катта хотира талаб қиладиган дастурлар ишлатиш пайтингизда айниқса сезилади.

Одатда HDD ишлаш тезлиги 5000-10000 микросекунд атрофида бўлади.

Нарх

SSD дисклар HDD дискларга қараганда бир мунча қиммат ҳисобланади ва шу сабабли SSD дискли компьютерлар хотираси бор йўғи бир неча юз гигабайтгагина эга бўлади.

Бундай дисклар SSD дискларга қараганда анчагина арзонроқ ҳисобланади, айниқса 500 Гб дан юқорилари.

Ишончлилик

SSD дискда ҳаракатланувчи қисм бўлмаганлиги ва сақлаш учун флеш-хотира қўллаши сабабли у нисбатан ишончли ҳамда юқори самарадорликга эга ҳисобланади.

HDD дискларда ҳаракатланувчи магнит дисклар мавжудлиги сабабли, кўп ишлатилиши натижасида вақт ўтиши билан ишдан чиқиши мумкин.

Ҳажм

512 Гб дан катта бўлган SSD дисклар бошқа SSD дискларга нисбатан арзонроқдир.

Бир неча терабайтли қаттиқ дисклар сезиларли қиммат ҳисобланади.

Қувват

SSD кам энергия талаб қилиши туфайли бундай дисклардан фойдаланишингиз сабабли ноутбукингиз кўпроқ вақт автоном режимида хизмат қила олади.

Барча деталлари ва ҳаракатланувчи қисми туфайли кўп энергия талаб қилади.

Шовқин

Ҳаракатланувчи қисм йўқлиги туфайли SSD диск шовқин чиқармайди.

Магнитли диск тинмай айланиши туфайли HDD баъзан компьютерингизни энг шовқинли қисмига айланиши мумкин.

Қизиш

Флеш-хотира характерида ишлаши туфайли SSD диск кам қизийди бу эса унинг ишлаш муддатини анчагина оширади.

Ҳаракатланувчи қисми қўшимча иссиқлик ажратади. Иссиқлик вақт ўтиши билан қаттиқ дискни яроқсиз ҳолатга келтириши мумкин.

Магнетизм

SSD магнит майдонга алоқаси йўқ.

Магнетизм ишлатиши туфайли, маълумотлар кучли магнит кучлари мавжуд жойларда йўқотилиши мумкин.

Техникалар жадаллик билан ривожланаётган даврда замонавий қурилма ва қисмларга эга компьютерлардан фойдаланиш вақти келмадимикан?

Агар сиз ушбу мақоладан хулоса чиқарган ҳолда, компьютер ёки ноутбукингиз хотирасини SSD'га алмаштирмоқчи бўлсангиз, унда, хеч иккиланмай Terashop.uz интернет-дўконимиздан  турли моделдаги хотира дискларини 299 000 сўмдан бошлаб сотиб олишингиз мумкин. Тўлиқ маълумотларни Terashop.uz сайти, Telegram’даги @terashop_uz канали, @terashop_admin профили, шунингдек +998 (71) 200-05-60 телефон рақами орқали олишингиз мумкин.  

Валижон Махмудов тайёрлади.

ЎҚИНГ: IFA 2019: SanDisk тақдим этган 1 терабайтлик SD-карта ҳатто iPhone’дан ҳам қиммат!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!