Star Wars Battlefront II ўйинини бир умр бепул ўйнаш учун 21 январгача олиб қўйинг!

  •   DiMaX
  •  442
  •  15.01.2021 17:46

Star Wars Battlefront II ўйинини бир умр бепул ўйнаш учун 21 январгача олиб қўйинг!

Epic Games Store рақамли сервиси яна ҳафта сўнгида айрим ўйинларни вақтинча бепул тарқатиш анъанасини давом эттирмоқда. Бу гал у байрамона нашрдаги Star Wars Battlefront II ўйини текинга тарқатмоқда.

ЎҚИНГ: «Юлдузлар жанги»: афсонавий ўйин iPhone ва Android-смартфонларга ҳам чиқяпти (+видео)

Ўйинлар дўконининг саховати доирасига Star Wars Battlefront II базавий ўйинидан ташқари, унинг релизидан буён чиққан турли анжомлар ҳам киритилган.

Уларни бутунлай олиб қўйиш учун ушбу ҳавола орқали Epic Games Store дўконига ўтишингиз мумкин. Ўйиннинг бепул тарқатилиши 21 январгача давом этади – шунгача олиб улгуринг ва бу хабарни геймер дўстларлингизга ҳам етказинг.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ биз Golden Joystick 2020 маросимида 25 та номинация бўйича тақдирланган энг зўрларини, шунингдек, смартфон эгалари 2020 йилда энг кўп пул сарфлаган ўйинлар рўйхатини эълон қилганмиз.

Булардан ташқари, Google Play талқинида 2020 йилнинг энг зўр Android-ўйинлари ҳамда Apple’нинг турли гаджетлари учун 2020 йилги энг зўр ўйин ва иловалар рейтинглари ҳам сизни бефарқ қолдирмаса керак.

ЎҚИНГ: Metacritic рейтинги: 2020 йилнинг энг зўр бешта ўйини (+видео)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.