Star Wars ишқибозлари учун Samsung космик нархда махсус флагман жамланмасини тақдим этди!

  •   DiMaX
  •  1025
  •  19.11.2019 10:25

Star Wars ишқибозлари учун Samsung космик нархда махсус флагман жамланмасини тақдим этди!

Samsung Electronics шу йилнинг августида Galaxy Note 10 туркумидаги фаблетларини тақдим этган эди. Terashop.uz онлайн дўконимизда унинг стандарт версиясини сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy 10 ёшда. Компания "Galaxy юбилейи премиум пакети"ни таклиф қилмоқда

Star Wars киноэпопеясининг якуний қисми премьераси арафасида компания Galaxy Note 10+ планшетофонининг янги – «Юлдузлар жанги» дизайнли махсус версиясини чиқарди. Samsung Galaxy Note 10+ Star Wars жамланмасига брендли қурилманинг ўзи ва аксессуарлар киради: Galaxy Note 10+, ғилоф, металл значок, S Pen стилуси ҳамда Galaxy Buds симсиз қулоқчини.

Булардан ташқари, Galaxy Note 10+ Star Wars харидорларига эксклюзив контент, шу жумладан смартфон обойлари, анимациялар, белгичалар ва овозлар ҳам тақдим этилади.

ЎҚИНГ: Galaxy A01 – энг арзон смартфонларга қарши Samsung таклифи тайёр!

Samsung Galaxy Note 10+ Star Wars чекланган партияда ишлаб чиқарилади ва декабрдан сотувга қўйилади; АҚШда унинг учун худди фильмнинг ўзидек фазовий даражада – 1299,99 доллар нарх белгиланган. Мазкур смартфон яна Испания, Норвегия, Дания, Финляндия, Австрия, Германия, Буюк Британия, Франция, Россия ва бошқа айрим мамлакатлар бозорларига чиқарилади.

Айтиш керакки, турли машҳур фильмларга бағишлаб оммабоп гаджетларнинг махсус версияларини тақдим этиш ишлаб чиқарувчилар орасида анъанага айланган. Масалан, аввалроқ «Терминатор»даги роботнинг бош суяги қўшилган Xbox One X чиққан ва уни сиз ҳам текинга олишингиз мумкин. Xiaomi эса энг оммабоп Redmi Note 8 Pro смартфонининг (сотиб олиш) Terminator талқинини чиқариб, янада арзон сота бошлаган.

ЎҚИНГ: Xiaomi: «Samsung’дан биз 44 фоизга олдинмиз!»

 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!