Starlink «фазовий» интернетини синаб кўрганларнинг ҳафсаласи пир бўлди!

  •   DiMaX
  •  2201
  •  13.08.2020 15:57

Starlink «фазовий» интернетини синаб кўрганларнинг ҳафсаласи пир бўлди!

SpaceX компаниясининг Starlink лойиҳаси доирасида бутун Ер юзини текин интернет билан таъминлашга мўлжалланган. Бу хизматдан фойдаланишни истовчилар учун унинг расмий сайтида аризалар қабули бошланган эди. Кейинроқ эса...

ЎҚИНГ: Бутун Ер юзига интернет тарқатувчи Starlink сайтидаги аризангизда энди манзилингизни ҳам кўрсата оласиз!

Айни дамда тестлар доирасида фақатгина АҚШ шимолидаги ҳамда Канада жанубидаги синовчилар ушбу интернетдан фойдаланиб кўришмоқда. Компания раҳбари Илон Маск ушбу «фазовий» интернетнинг тезлиги сониясига 1 гигабитгача етишини ваъда қилган эди. Яқинда ушбу янги провайдер тест доирасида тақдим этаётган интернетни синаб кўрган синовчилар унинг тезлик кўрсаткичларини эълон қилишди.

Афсуски, Starlink интернети Маск ваъда қилган «фазовий» тезликдан анча суст ишлар экан. Унда маълумотни тортиб олишнинг максимал тезлиги 45,9 Мбит/сония бўлса, юклш тезлиги ундан ҳам паст – 10,1 Мбит/сонияга тенг!

Лекин шуни ҳам эсдан чиқармаслик керакки, SpaceX ҳали барча сунъий йўлдошларни учириб улгурмаган ва, табиийки, тизим бор кучи билан ишга туширилмаган.

Шунингдек, яқинларгача кўплаб хабарларда Starlink интернети бепул бўлиши айтилаётган эди. Аммо кейинги пайтларда унинг интернети пулли, лекин паст нархларда тақдим этилишини айтишяпти. Шунга қарамай, у ҳозирги мобил ва симли интернетлардан анча арзон бўлади; асосийси – ҳамма жойда ишлайди.

ЎҚИНГ: Илон Маск бойлар рейтингида Уоррен Баффетни ортда қолдирди