Starlink Ўзбекистонга ҳам келадими?

Starlink Ўзбекистонга ҳам келадими?

Илон Маскнинг SpaceX компаниясига тегишли Starlink сунъий йўлдош интернетидан Ўзбекистонда ҳам фойдаланиш мумкин бўлади. Бу ҳақида “Ўзбеккосмос” агентлиги бошқарма бошлиғи Муҳиддин Ибрагимов берган маълумотларга асосланиб, Дарё нашри хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, агентлик раҳбарияти Маскнинг Starlink интернет сунъий йўлдошлари билан ҳамкорлик қилиш мақсадида уларга алоқага чиққан ва лойиҳа ходимларини Ўзбекистонга таклиф қилишган.

“2021 йилнинг июн ойида делегация вакиллари юртимизга ташриф буюрди ва мазкур технологияни Ўзбекистонда татбиқ этиш бўйича илк келишувга эришдик. Музокаралар давом этмоқда. Чунки ҳар бир давлатнинг ўз қонун-қоидалари мавжуд.

Жорий йилнинг 10–11 май кунлари Тошкентда агентлик томонидан Марказий Евросиё минтақасида илк бор халқаро космик технологиялар конференсияси (SТC-2022) бўлиб ўтади. Ушбу йирик конференсияда SpaceX компаниясининг Starlink лойиҳаси делегацияси ҳам қатнашади ва келишувнинг кейинги босқичини ўтказамиз. Бундан ташқари, бир қатор интернет сунъий йўлдошлари вакиллари ҳам иштирок этади”, — дейди Муҳиддин Ибрагимов.

ЎҚИНГ: Skype Ўзбекистонда эркинликка чиқарилди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!