«Стартап-ташаббуслари» дастурининг учинчи босқич ишини бошлади

«Стартап-ташаббуслари» дастурининг учинчи босқич ишини бошлади

Кечадан бошлаб Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва БМТ Тараққиёт Дастурининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудуларида тадбиркорлик муҳитини такомиллаштириш» қўшма лойиҳаси томонидан юртимизда «Стартап-ташаббуслари» ёшларнинг стартап-ташаббусларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган дастур ўз ишини бошлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати нашримизга маълум қилди.

Танлов саралашининг натижасига кўра, «Стартап-ташаббуслари» дастурининг учинчи даврида бутун Тошкентдан топширилган 32 та стартап-лойиҳа иштирок этмоқда. Бундан ташқари, Ўзбекистон вилоятларидан топширилган лойиҳалар орасида танлови бўлиб ўтмоқда ва улар учун маҳаллий семинарлар ва маҳорат дарслари ташкил этилади.

Жорий йилда стартап-лойиҳалар мамлакатнинг барча ҳудудларини қамраб олди. Э-тижорат соҳасидаги лойиҳалар, етказиб бериш хизматлари энг оммавий бўлиб қолаётганига қарамасдан, жорий йилда янги технологиялар тақдим этилган онлайн таълим соҳасида, қишлоқ хўжалиги ва краудфандинг соҳасидаги лойиҳалар ҳам тақдим этилган.

Дастурни беш кунлик интенсив семинар бошлаб бериб, унда иштирокчилар «LeanStartup» (тежамкор стартап) усули бўйича старапни ишга тушириш асосларини ўрганадилар. Таълим қисмидан кейин ёш стартапчилар лойиҳаларини амалга оширишга киришадилар, яъни лойиҳани ривожлантириш «йўл харитасини» яратадилар, прототипни ишлаб чиқадилар ва синов сотувларини амалга ошира бошлайдилар.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда бепул стартап-акселераторлар ташкил этилиши арафасида

Дастур давомида лойиҳаларга трекерлар (яъни, жамоа ривожланиши кузатиб, белгиланган мақсадларга эришиш масалалари бўйича маслаҳат берадиган тажрибали мураббийлар) йўналиш ва маслаҳат бериб борадилар. Дастурнинг ҳар бир босқичида иштирокчилар учун маркетинг, солиққа тортиш, бизнес юритишнинг юридик жиҳатларига оид масалалар бўйича манзилли маҳорат мактаблари ташкил этилади.

Жорий йилда дастлабки даврни ўтказиш тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, асосий эътибор иштирокчиларга техник кўмак кўрсатишга қаратилади. Бунинг учун мураббийлар ва трекерлар сифатида стартапларни яратишда катта тажрибага эга бўлган бозор етакчилари – тадбиркорлар жалб этилган. Экспертлар жамоаси Paynet, MyTaxi, Robokidz асосчилари, StartupFactory акселерация дастурининг директори ва бошқа малакали мутахассислардан иборат.

Уч ойлик дастур натижаларига кўра битирувчи-жамоалар бизнес-лойиҳаларини янада ривожлантириш учун манфаатдор ташкилотлар ва инвесторларни жалб қилиш мақсадида, ўз лойиҳаларини «Demo Day» (намойиш кунида) тақдим этадилар. «Demo Day» якунлари бўйича энг яхши деб топилган бешта лойиҳа ўз стартапларини ривожлантириш учун беғараз сармоя шаклида маблағга ҳам эга бўладилар.

Жорий йилда алоҳида семинарлар ва маҳорат дарслари Тошкент шаҳридан ташқари, Наманган ва Самарқанд вилоятларида ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида ҳам ўтказилади. Дастурнинг ҳудудий босқичи якунланганидан сўнг, эксперт гуруҳи томонидан саралаб олинган 3 тагача энг яхши лойиҳа Тошкентда бўлиб ўтадиган «Demo Day» якуний тадбирида иштирокетиш имконини қўлга киритади.

Мазкур Дастур таълим ва хусусий сектор ўртасидаги алоқани йўлга қўйиш орқали ёшларга тадбиркорларнинг кўмагига эга бўлиб уларнинг бизнес яратиш бўйича тажрибасини ўрганиш имконини беради. Ўз навбатида, ёшлар ҳам тадбиркорларнинг фаолиятида янги йўналиш касб этиши мумкин бўлган инновацион ғоялари ва ишланмалари билан бўлишадилар.

ЎҚИНГ: Дунёдаги энг қиммат стартап

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!