Стартапларнинг 11 та хатоси: қандай қилиб уларнинг олдини олиш мумкин?

Стартапларнинг 11 та хатоси: қандай қилиб уларнинг олдини олиш мумкин?

Стартапларнинг бошланғич босқичларида кўпинча ишбилармонлик тажрибаси, алоқа, инвестициялар ва жамоаси бўлмаган одамлар туради. Бундан ташқари, уларда одатда бизнес бўйича билим ва кўникма етишмайди. Кўп ҳолларда бизнесни ҳеч қандай маълумотга эга бўлмаган талабалар бошлашади. Ҳатто тажрибали раҳбарлар ҳам хато қиладилар. Иш бошлаётган тадбиркорлар ҳақида нима ҳам дея оламиз?

Лекин мен учун ҳақиқий ишбилармон ва тадбиркор тўсиқлар ва хатолар йўлидан борадиган инсондир. Кейин уларни таҳлил қилиб, тегишли хулосалар чиқаришади. “Сколково” технопарки бош директори Ренат Батиров ўзининг тажрибаси ҳақида гапириб берди.

Кўпчилик тадбиркорлар йўл қўядиган энг кўп тарқалган хатолар рўйхатини туздим. Мен ҳам истисно қилинмагандим. Бундан ташқари, менинг тажрибам ва мавқеим атрофдаги иш бошлаётган ишбилармонларни кузатишимга имкон беради. Хатоларнинг аксарияти ҳалокатли эмас, аммо агар сиз улардан қоча олсангиз, бу ёш тадбиркорларга катта куч, вақт ва пулни тежаш имконини беради. Яхши ҳамки, барча бу хатолар олдиндан йиғилиб, тизимланган ҳолда тўпланиши мумкин.

1хато: Мақсадлар нотўғри қўйилади

Иш бошлаётган тадбиркорлар билан мулоқот қила туриб, мен қандай сабаблар уларни бизнесни ташкил қилишларига туртки бериши билан қизиқаман. Кўпинча улар менга шундай жавоб беришади: «Яхши пул топишни истайман». Бизнесдаги пулни узоқ кутишга тўғри келади: биринчи навбатда сиз жараён самарадорлигига чиқиш, инвестицияларни қайтариш, қарзларни тўлаш, қайта молиялашингиз керак бўлади.

Фақат ана шундагина сизда эркин маблағ бўлади. Амалиёт шуни кўрсатадики, бизнесда пул топиш эмас, балки йўқотиш осонроқ, бу эса кўп ҳолларда содир бўлади. Эркин маблағлар мавжуд бўлганда – ўз бизнесларини ривожлантиришни хоҳлайдиганларнинг аксарияти уларни ўзларининг севимли ишларига киритишади.

Бизнесни ташкил қилиш йўлидан кетган одамнинг иккинчи жавоб “Мен эркин бўлишни хоҳлайман” тарзида бўлади. Ҳақиқатан ҳам, бизнесни яратган дастлабки йилларда унинг вақти асосан оёққа туриб олишга сарфланади. Эркинлик ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас: барча ресурслар бизнесни ривожлантиришга кетади. Агар ёлланган ходимлар ва акциядорлар қайиқни хоҳлаган вақтда тарк этса, сиз доимо бошқарув рулида туришингиз керак.

Учинчи умумий сабаб – «мени қадрлашлари ва эътироф этишларини истайман». Ушбу мақсадга эришиш учун бир неча йиллар керак бўлади. Бир муҳим нуқта бор – сиз кунига 15 соатлаб ишлаган вақтингизда яқин одамлардан узоқлашасиз. Бу шунга арзийдими ўзи?

«Мен ривожланиш ва ғояларимни амалга оширишни хоҳлайман». Аслида ёлланма ишчилар ҳам ривожланиши мумкин – бу фақат сизнинг устувор вазифаларингизга алоқадор саволлардир.

«Мен бизнес эгасининг мақомига эга бўлишни хоҳлайман». Аслида, мулкка эгалик ва ҳукмронлик ҳисси одатда алдамчи бўлади, чунки тадбиркор жуда кўп тартибга солувчи органлар, акциядорлар, шериклар, мижозлар, қўл остидагиларга қарам бўлади. Энг кўп учрайдиган ҳолат – савдо бўйича менежерлар, ҳуқуқшунослар ва маслаҳатчилар ишдан бўшасалар, ўзлари билан барча мижозлар базасини ҳам олиб кетишади.

«Мен ёрқин, бой ҳаётни хоҳлайман». Аслида, тадбиркорнинг кундалик ҳаёти солиқ ходимлари, ҳуқуқшунослар, қўл остидагилар, инвесторлар, кредит берган банк вакиллари билан мулоқот қилиш билан ўтади. Ҳар куни қабул қилинган қарорлар бўйича масъулиятни ўз зиммамизга олиш ва якуний натижаларга жавобгар бўлиши керак. Масалан, бу мени безовта қилмайди. Сиз ўзингиз ҳақида шундай айта оласизми?

«Мен ўзим ва фарзандларим, набираларим келажагини таъминлашни истайман». Кўпинча бизнес унинг асосчиларидан анча олдин ўлади. Агар иш бошлашан тадбиркорнинг вазифаси ўз келажагини таъминлаш бўлса, у савдо  учун жозибадор бизнесни яратишга интилиши керак. Ёки унинг фарзандлари ва набиралари томонидан қўллаб-қувватланадиган оилавий бизнесни ташкил қилиш йўлидан бориши талаб этилади, аммо тадбиркорликдаги бундай воқеалар кўп эмас.

Мен талаба бўлганимда ўз пулимга эга бўлишим муҳим эди, кейин оиламни таъминлаш ташвишига тушгандим. Бошқа кишиларга ёрдам бериш ғояси мени доимо ҳаракатга бошларди. Лекин вақт ўтиши билан мен бутун дунёга донғи кетган бизнесменларнинг бошиданоқ дунёни яхши томонга ўзгартиришга ҳаракат қилишганликларини тушуниб етдим.

ЎҚИНГ: 2018 йил фаолиятини якунлаган 25 та энг қиммат стартап

2-хато. Вазифаларни топшира олмаслик, барча нарсада мустақил бўлишга ҳаракат қилмаслик

Иш бошлаганимда барча вазифаларни ўзим қилишга ҳаракат қилардим. Ниҳоят, бу мени руҳан ҳолдан тойдирди ва ишчиларни руҳини туширишга олиб келди. Мен темир қоидани киритдим – вазифаларни бошқаларга топшириш. Бунинг учун ўзингиздаги дангасаликни ривожлантиринг. Агар дам олишни ўргансангиз, хотиржам бўласиз – ана шундагина бизнесдаги янги йўналишларни очиш, уни оптималлаштириш ҳамда ўзингизнинг ва яқинларингизга кўпроқ вақт ажратишингиз мумкин бўлади.

“Пилот” номли илк компаниямда мен ва иккита бошқа муассис ўзимиз барча ишларни бажарардик. Бироқ тез орада биз техник мутахассисларни ишга ёлладик. Тўғри, келгуси беш йил мобайнида бизнесни ривожлантиришнинг барча молиявий ва ҳуқуқий, стратегик масалаларини ўзимиз ҳал қилдик. Янги йўналишларда ишлаш учун вақт ва кучимиз қолмасди. Фақатгина янги йўналишлардаги раҳбарларнинг ҳар бирига ишнинг 99 фоизини  топширганимизда компания жадал ривожланишга эришди. Мазкур одамларни қидириб, уларни ўргатишимиз учун яна беш йил вақт керак бўлди, лекин охир-оқибат бизда барча режаларимиз амалга ошди. Беш йил олдин ижрочи директор топилганда мен раҳбарликдан кетдим.

3-хато. Тезкор қарорлар қабул қила олмаслик.

Кечиктириб қарор қабул ёки умуман бу ишни амалга оширишдан кўра нотўғри қарор қабул қилган маъқул. Сафар давомида ривожланиш тезлигини йўқотишдан кўра қайиқни 180 даража айлантириш анча самарали. Мен ҳар доим бу кўникмага эга эмас эдим. Энди мен уни ўрганганимда бизнеснинг самарали ривожланиши қанчалик муҳимлигини тушуниб етдим. Мобил иловаларни ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган компания ривожланиши учун 100 минг доллар ҳисса қўшишимни таклиф қилганди. Дастлаб мен узоқ вақт қарор қабул қилишга ўйландим, кейин эса пулни қаердан олиш кераклиги ҳақида бош қотирдим. Охирида бошқа лойиҳага сармоя киритдим. Кейинроқ икки йил ичида бу компаниянинг 50 фоиз қиймати тахминан 3 миллион долларни ташкил этганини билиб қолдим.

4хато. Молиявий ва бухгалтерия ҳисоботларини юрита олмаслик.

Кўпинча компаниялар ўз харажатлари ва даромадлари устидан назоратни йўқотишгани учун таназзулга юз тутишади. Молия бўйича маълумотга эгаман, лекин шунга қарамай, мен бир марта жиддий хато қилдим, чунки бухгалтерия ҳисоби учун етарлича эътибор бермадим. Натижада лойиҳаларим икки маротаба банкрот бўлди, бироқ вазиятни ўнгладим. Аслида эса сизга саводли молия бўйича директор ёрдам бериши керак. Айни пайтда сиз уни ишга ёллай олмас экансиз, ўзингиз молиявий ҳисоблашнинг барча мураккабликларини тушунишингиз керак.

5хато. Мослашувчанликнинг йўқлиги

Тадбиркор ҳар доим харқ қандай хавфга тайёр бўлиши керак: ташқи вазият шу қадар тез ўзгариб борадики, қарорларни деярли бир зумда қабул қилишга тўғри келади, акс ҳолда қулай имконият бой берилиши мумкин. «FABRIKA» ахборот технологиялари паркини яратишга киришганимда молия масалалари бўйича ёрдамчи менга бу лойиҳага инвестиция қилишни маслаҳат бермади. Сабаби лойиҳа истиқболли бўлмагани учун эмас, балки инвестиция 250 йилдан сўнг ўзини қоплагани учундир.

Лекин мен бу лойиҳа билан шуғулланишга қарор қилдим. Шундай қилиб, мен технология бизнесини яратдим, бу менга қизиқарли инсонлар билан танишишга имкон берди. Натижада инвестицияни қайтариш муддати кескин камайди. Янги тажриба ва обрўйим “Сколково” технопаркини бошқаришга имкон берди. Агар бизнес-режага аниқ амал қилганимда эди, ҳеч нарса юз бермаган бўлар эди.

6-хато. Хавфсизлик масалаларини баҳолай олмаслик.

Кўпинча тадбиркорлар хавфсизлик масалалари ҳақида охирида ўйлашади. Ҳуқуқий ва ахборот хавфсизлиги масалаларига эътибор берилмаса, бизнесга жиддий равишда таъсир қилиши мумкин. Махфий ахборотнинг сизиб чиқиши бизнесни хавф остида қолдириши мумкин.

Шундай қилиб, ходимлар, мижозлар, шериклар, юқори менежерлар билан тузилган барча келишувлар қонуний равишда расмийлаштирилиши керак.

ЎҚИНГ: Дунёдаги энг қиммат стартап

7-хатоИшонч ҳеч нарса билан мустаҳкам эмаслиги.

Мен бу хатога ўзим ҳам ҳозирга қадар йўл қўяман, лекин олдингига қараганда анча камроқ даражада. Шундай қилиб, ходимлар, мижозлар, шериклар, юқори менежерлар билан тузилган барча келишувлар қонуний равишда бажарилиши керак. Учрашувдан сўнг барча муҳим масалалар дарҳол ёзма равишда ёзилиши керак. Музокаралар натижасида одамлар кўпинча ажралиб кетишади, вақт ўтиши билан ҳар бир киши саволни ўз нуқтаи назаридан – унга фойда келтирадиган тарзда тушуниб чиқади.

8-хато. Бизнесга нисбатан фақат даромад манбаи сифатида қараш.

Стив Жобс, Марк Цукерберг – бу одамларни ўз ишларига бўлган завқ-шафқ бошқарган, улар ўзлари шуғулланаётган ишга ўта даражада қизиқишган. Шунинг учун улар ўз қувватлари билан одамларга завқ бера олишади. Одамлар улар ҳақида гапиришади, ёзишади, ишонишади ва уларга ҳайрат кўзи билан қарашади. Агар тадбиркор дастлаб бизнесни фақат пул топиш имконияти деб ҳисобласа, унда у ўз самарасини бермайди. Жамоани, ҳамкорларни, инвесторларни ишонч билан тўлқинлантира олмайди. Масалан, мен фақат севган ишимни бажараман.

9-хато. Пул ҳамма нарсани қабул қилади. Инвесторга умид қилиш

Мен бугун кўраётган кўплаб янги стартап эгалари инвесторга тўғридан-тўғри боришга тайёр. У кўпроқ пул берса-ю, бизнесга у қадар аралашиб, катта қизиқиш кўрсатмаса. Имкони борича ўзингизнинг маблағингиз билан бизнесни ривожлантиришингиз керак.  Мен ҳар доим шундай деб ўйлайман, йилдан-йилга бу ишончим мустаҳкамланиб боряпти. Ёки банкка мурожаат қилинг. Инвесторсиз имкон қадар узоқроқ ишлаш керак деб ўйлайман. Фақатгина бизнесни янада ривожлантириш масаласи юзага келганда,  суръат тезлик билан жиддий суръатда пастга тушаётганда – инвестицияларни жалб қилиш ҳақида ўйласа бўлади.​

10-хато. Қандай ишлаб топганингиз эмас, қанча топганингиз муҳим!

Баъзан сизга тез пул топиш таклифи билан мурожаат қилишади. Бунда мўмайгина пул миқдорини ҳам айтишади, аммо битта «лекин»и бор: сиз ахлоқий тамойилларни унутиб қўйишингиз керак, чунки ноқонуний схема таклиф этилади. Бу каби ҳикояларнинг ниҳояси қувончли бўлмайди. Ҳамкасбларингиз, қўл остингиздагилар ва ҳамкорларнинг қадриятлари сизники билан уйғун бўлиши керак. Агар сиз ва сизнинг бўйсунувчиларингиз умумий қарашларингиз бир хил бўлса, бизнесингизни узоқ вақт давомида муваффақиятли ривожлантира оласиз.

11-хато. Профессионал ва шахсий жиҳатдан заифроқ бўлганларга ишонинг.

Баъзи акциядорлар ва топлар ўзларидан кўра кўпроқ ақлли ва профессионал ходимларни ёллашдан қўрқишади. Бундай одамлар рақобатдан қўрқишади, гарчи улар буни ҳеч кимга, ҳатто ўзларига ҳам тан олишмайди. Лекин заиф ходимлар, ноаниқ, етакчилик қобилияти бўлмаган, аҳмоқ ижрочилардан ташкил топган жамоа бизнесингизни тўхтатади.

ЎҚИНГ: Танишинг: гибрид клавиатура ёки сичқонча(фото)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!