Статистика: Android 12 тошбақа тезлигига тарқалмоқда

Статистика: Android 12 тошбақа тезлигига тарқалмоқда

Олдинлари Google ўзининг Android операцион тизимининг тарқатилиши ҳақида рақамларда маълумотлар бериб турар эди ва бу Android'нинг янги версиялари қанчалик яхши қабул қилинаётганини кўришнинг ажойиб усули эди, лекин бу анъана кейинчалик тўхтатиб қўйилди.

Дунё бўйлаб ўзининг ойига 130 миллиондан ортиқ актив фойдаланувчиларига таяниб Uptodown иловалар дўкони ўзининг Android операцион тизими версияларидан фойдаланиш ҳақидаги рақамли маълумотларини тақдим қилди. Статистикага кўра, ҳозирда 29.5% фойдаланувчилар билан Android 11 энг кўп фойдаланилаётган Android версияси бўлиб турибди. Ундан кейинги иккинчи ўринни 25.2% фойдаланувчилар билан Android 10, кейинги учинчи ўринни эса 11.5% одамларга эга Android (9.0) Pie банд қилган. Ўтган йилнинг сентябрида тақдим қилинган сўнгги авлод Android операцион тизими эса, беш йил олдин чиқарилган ва рўйхатда 11% одамлар қурилмасига ўрнатилганлиги билан тўртинчи ўринда турган Android (8.1) Oreo'дан кейинги поғонани, атиги 2.6% фойдаланувчилар билан банд қилган.

Uptodown, шунингдек, ўзининг фойдаланувчилари орасида қайси Android смартфон ишлаб чиқарувчи бренди оммабоплиги ва операцион тизим учун энг кўп фойдаланилаётган браузерлар статистикасини улашди. Унга кўра, 130 миллиондан ортиқ фойдаланувчилар орасида Samsung смартфонлари энг машҳур ва унда ҳеч қандай шубҳасиз Chrome браузери энг кўп ишлатилади.

ЎҚИНГ: Deezer бу борада энг биринчи бўлди

 
 
 
 
Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!