Steam Awards: 2018 йилнинг энг зўр ўйинлари (Valve версияси)

  •   DiMaX
  •  1221
  •  29.12.2018 14:30

Steam Awards: 2018 йилнинг энг зўр ўйинлари (Valve версияси)

Valve компанияси якунига етаётган 2018 йилдаги энг оммалашган ўйинларни эълон қилди. Аввал The Game Awards ҳамда The Golden Joystick Awards ҳам бу борада ўз версияларини тақдим этишган.

ЎҚИНГ: The Game Awards 2018: ўйинлар оламида йилнинг энг зўрлари тақдирланди

Шуниси борки, Valve компанияси Steam платформасидаги ўйинларнинг оммабоплик рейтингини эълон қилар экан, уларнинг сотилиш миқдорини аниқ айтмаган. Steam Awards рўйхатида ўйинлар сотилиши бўйича фақатгина «Платина», «Олтин», «Кумуш» ва «Бронза» тоифаларига ажратиб эълон қилинган.

Шу тариқа, 2018 йилда энг кўп сотилган ўйинлар рўйхатида PUBG, GTA5, Far Cry 5, Assassin’s Creed: Odyssey, Monster Hunter: World, Rainbow Six Siege, Rocket League ҳамда Civilisation 6 кабилар мавжуд.

ЎҚИНГ: 2018 йилда энг оммалашган ўйин ва иловалар: фойдаланувчилар уларга 76 миллиард доллар сарфлашган!

Тугалланиб бораётган 2018 йилда энг оммалашган, яъни бир вақтнинг ўзида кўп геймерлар томонидан ўйналганлар рейтингида эса PUBG, GTA5, Rainbow Six Siege, Path of Exiles, Warframe, Realm Royal, Team Fortress, Dota 2, Monster Hunter: World ва CS GO ўйинлар бор.

Хўш, сиз булардан қайсиларини ўйнаб турасиз? Ёки видеоўйинларни фақатгина зарар келтиради, деб ҳисоблайсизми?

ЎҚИНГ: Видеоўйинлар мияни ривожлантирар экан – олимлар буни Dota 2 мисолида исботлашди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!