Steam фестивали: ҳали чиқмаган 500 дан ошиқ «келажак ўйинлари»ни текинга ўйнанг!

  •   DiMaX
  •  540
  •  04.02.2021 13:25

Steam фестивали: ҳали чиқмаган 500 дан ошиқ «келажак ўйинлари»ни текинга ўйнанг!

Ҳар хил ўйин студиялари ва тегишли платформалар вақти-вақти билан пулли ўйинларни текинга тарқатиб туришини биламиз. Valve компанияси эса ўзининг Steam рақамли майдончасида ўйин фестиваллари ҳам ўтказиб туради.

ЎҚИНГ: Геймер лавозимида иш бор – маоши йилига 41 минг доллар!

Видеоўйинларнинг навбатдаги фестивали кеча – 3 февраль куни бошланган ва у 9 февраль кечқурунгача давом этади. Тадбир доирасида ҳали тақдимоти бўлиб ўтмаган 500 дан ошиқ ўйинларнинг демо-версияларини ўйнаб кўриш имкони бор. Valve буни «келажак ўйинларини ўйнаб кўринг» слогани билан тарғиб қилмоқда.

Фестивалнинг расмий саҳифасида геймерларга қулай бўлиши учун дарҳол ўйин жанрини танлаш имкони берилган. У ерда экшен ва саргузаштлардан тортиб стратегия ва хорроргача бўлган жанрларда турфа ўйинлар мавжуд.

Шу билан бирга, фестивал доирасида ўйинларни тайёрлаган дастурчиларнинг стримлари ҳам ўтказилмоқда. Улар жонли эфирда фойдаланувчиларнинг саволларига жавоб беришади.

Ҳали намойиш этилиб улгурмаган ўйинларни синаб кўришни истасангиз – марҳамат, мана бу ҳавола орқали фестивалнинг расмий саҳифасига ўтинг ва Steam аккаунтингиз билан киринг.

ЎҚИНГ: Бойлар ҳам ўйнайди: Илон Маскнинг севимли видеоўйинлари қайсилар?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.