Steam платформаси Россияда блокланадими?

Steam платформаси Россияда блокланадими?

Икки ой олдин, Россиянинг Украинага қарши "махсус операция"си бошлаганидан кейин, литвалик Reddit фойдаланувчиси Украина билан бирдамлик белгиси сифатида Россия Федерацияда Steam компютер ўйинлари платформасини ўчириш таклифи билан петиция яратганлигини маълум қилган эди.

Унинг сўзларига кўра, кўпчилик россиялик геймерлар Steam'даги энг кўп ўйналадиган CS:GO ва Dota 2 ўйинларида Z ва V ҳарфли скинлар ва исмлар билан урушни қўллаб-қувватлашмоқда ва бу ўйинларда камроқ пропоганда ва заҳархандалик бўлиши учун россиялик ўйинчилар бан қилинишлари керак. Шунингдек, у CS:GO ва Dota 2 ўйинларини энг кўп россияликлар геймерлар ўйнашини кўрсатадиган статистик маълумотларни ҳам улашган.



Петиция бугунги кунга келиб 23 мингдан ортиқ имзо тўплаган ва яна 2 минг ёқлашлардан кейин у Change.org платформасидаги энг кўп имзоланган петицияга айланади. Steam'га эгалик қилувчи Valve компанияси платформанинг Россияда блокланиши ёки блокланмаслиги ҳақида ҳозирча ҳеч қандай расмий хабар бермаган.

ЎҚИНГ: Ҳатто шрифтлар ҳам Россияни тарк этди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.