Steam'да ёзги чегирмалар

Steam'да ёзги чегирмалар

Steam компютер учун ўйинларнинг энг катта дўкони бўлиб, ҳозирда платформада ёзги чегирмалар мавсуми кетмоқда. 23 июндан 7 июлгача, икки ҳафта бўладиган ушбу тадбир давомида сиз дўкондаги деярли барча ўйинларни сезиларли даражадаги чегирма билан сотиб олишингиз мумкин.

Масалан, сиз Assassin's Creed франшизасидаги ўйинларни ҳаммасини 75% атрофидаги чегирма билан олишингиз мумкин.

Ёки шутер жанридаги ўйинларни ёқтирсангиз Call of Duty франшизасидаги ўйинлар сизга албатта ёқиши мумкин ва уларни сиз 50% ёки ундан кўпроқ чегирма билан харид қилишингиз мумкин.

Икки кишилик бўлиб ўйналадиган ҳаракатларга бой ўйин ишқибозлари учун Tekken 7, Street Fighter V ва Mortal Kombat 11 ўйинлари сув текин нархда берилмоқда.

Пойга ўйинларини ёқтирувчилар учун эса Need for Speed ўйинлари ҳам 80 фоизгача чегирмалар билан сотилмоқда.

Шунингдек, булардан ташқари платформадаги минглаб ўйинлар ичидан ўзингизга ёққан жанрдагиларини топишингиз мумкин. Шунингдек, Steam совға карталари билан ўйинларни яқинларингизга совға қилсангиз ҳам бўлади.

ЎҚИНГ: Windows 8.1 учун ҳаёт тугамоқда

 
 
 
 
Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!