Steam’дан тўртта ўйинни ўз вақтида олиб, бир умр бепул ўйнанг! (+видеолар)

  •   DiMaX
  •  1733
  •  20.04.2020 11:54

Steam’дан тўртта ўйинни ўз вақтида олиб, бир умр бепул ўйнанг! (+видеолар)

Коронавирус пандемияси туфайли кишилар ўз уйларидан заруратсиз чиқмасликлари учун студиялар турли ўйинларни бепул тарқатишмоқда. Масалан, Epic Games иккита саргузашт ўйинни бутунлай беряпти, фақат 23 апрелгача олиб улгурсангиз кифоя. Бундан ташқари...

ЎҚИНГ: Android-смартфонлар ва айфонларга саргузаштли бошқотирма ўйинни вақтинча бепул тарқатишяпти! (+видео)

Компьютер ўйинлари ва дастурлари онлайн сервиси – Steam ҳам геймерларга навбатдаги ҳадясини тайёрлади. Яъни, аслида пулли бўлган тўртта ўйинни тегишли муддатларда олиб, кейин бутунлай бепул ўйнайвериш мумкин!

Улардан биринчиси – Polyball сайр қилувчи коптокли классик ўйинларнинг нисбатан замонавий вариантидир:

Polyball ўйинини 1 май санасига қадар мана бу ердан бепул олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Коронавируснинг «ёндош таъсири» чиқди, лекин бунинг давосини биз биламиз!

Вақтинча бепул тарқатилаётган иккинчи ўйин Gamecraft бўлиб, у машҳур Minecraft билан умуман бошқа жанрдаги Scrap Mechanic ўйинларининг чатишмаси ҳисобланади. Уни ушбу ҳавола орқали 24 апрелгача бепул олиб қўйсангиз, кейин исталган пайти ўйнайверасиз.

Рўйхатдаги учинчи – Red Gate ўйини олис бир мамлакатдаги аскарнинг саргузаштларига бағишланган бўлиб, мазкур ҳавола орқали олинади. Тўртинчиси – Drop бўлса болакайнинг очиқ денгиздаги саргузаштларига бағишланган ва мана бу ҳавола орқали тарқатиляпти. Бу икки ўйиннинг бепул берилиши 27 апрелгача давом этади; шу муддатда олиб қўйсангиз бас – уёғига текин ўйнайверасиз!

ЎҚИНГ: Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти: «Коронавирусдан сақланиш учун кибер-ўйинлар ўйнанг!»