Steam'нинг йиллик қишки аксиялари мавсуми кейинги ҳафта бошланади

Steam'нинг йиллик қишки аксиялари мавсуми кейинги ҳафта бошланади

Valve'нинг Steam – компютер ва консоллар учун ўйинлар дўконида ҳар йили ўтказиладиган катта қишки аксиялар мавсуми кейинги ҳафта старт олади. Унда сиз минглаб компютер ўйинларини катта чегирмалар билан сотиб олишингиз мумкин бўлади.

Steam'нинг қизиқтиришича, яқинлашиб келаётган мавсумда сиз Ready or Not shuteri, Naraka: Bladepoint, Sonic Frontiers, F1 Manager 2022 каби яна бошқа минглаб ўйинларни катта чегирма нархда сотиб олишингиз мумкин бўлади.

Steam қишки чегирмалар мавсуми 22 декабрдан 5 январгача бўлиб ўтади.

Айни дамда Steam'да Red Dead Redemtion 2 (-67%), God of War (-40%), Fifa 2023 (-60%), ҳамда, Assasin's Creed ўйинлари (-80% гача) ва бошқаларга чегирмалар эълон қилинган.

ЎҚИНГ: YouTube 2022 йилнинг энг зўр видеоларини эълон қилди!