Стив Жобсдан ўнта энг машҳур афоризм

Стив Жобсдан ўнта энг машҳур афоризм

Стевен Паул Жобс (24 февраль, 1955 — 5 октабр, 2011) - америкалик муҳандис ва тадбиркор, Apple Inc. корпорацияси асосчиси ва директори бўлган. Стив Жобс ҳам кўп ишни бажара оладиган, ҳам ўзига тортадиган ишламли маҳсулотларни чиқаришда бир қатор янгиликларни киритган. Уни кўпинча бизнес тарихидаги энг муваффақиятли ва бошқаларга ўрнак бўла оладиган тадбиркор деб аташади. Ўзининг 56 йиллик қисқа умри давомида у бутун дунёни ўзгартира олган янгиликлар ярата олди. Қуйида ушбу тарихий шахснинг ўнта афоризмини келтириб ўтамиз.

“Яратувчанлик шунчаки нарсаларни бир-бирига боғлашдир. Яратувчан одамлардан бирор нимани қандай бажарганини сўрасанг, улар ўзларини бироз айбдор ҳис қилади, сабаби улар аслида бу ишни қилишмаган, улар шунчаки ниманидир кўра олишган“.

“Бадиий кенгаш билан маҳсулотлар яратиш жуда ҳам қийин. Кўпинча, инсонлар уларга ўша нарсани кўрсатмагунингча нимани хоҳлашларини билмайди“.

“Ўлим ҳақида эслаш йўқотадиган нарсангиз борлиги ҳақидаги хаёл гирдобига тушиб қолишдан қочишнинг мен билган энг яхши усулдир. Ўлганингизда аллақачон ҳеч нарсасиз қоласиз“.

“Нуқталарни олдинга қараш билан бирлаштира олмайсиз; уларни фақат ортга назар ташлаш билан бир-бирига боғлаш мумкин“.

“Ишингиз ҳаётингизнинг катта қисмини ташкил қилади. Шу учун ҳам тўлиқ қониқиш ҳосил қилишнинг ягона йўли ўзингиз энг яхши деб билган касб билан шуғулланишдир“.

“Қабристондаги энг бой одам бўлиш мен учун муҳим эмас... Нимадир ажойиб иш қилганлигимизни таъкидлаб уйқуга ётиш.... мен учун аҳамиятли“.

“Қилган ишларимиз билан бир қаторда қилмаган кўплаб ишларимиздан фахрланаман. Инновация минглаб нарсаларни рад этишдир“.

“Инновация эргаштирувчи ксиҳини эргашувчидан ажратиб турувчи жиҳатдир“.

“Агар бугун ҳаётимнинг сўнгги куни
бўлганда, бугун қилмоқчи бўлган ишимни қилишни хоҳлармидим? Агар кетма-кет бир неча кун жавобим “йўқ“ бўлса, нимнидир ўзгартиришим керак экан.

“Оч бўл, аҳмоқ бўл“

Таъкидлаш жоизки, энг сўнгги афоризм Жобснинг энг таниқли афоризми саналади, бироқ уни бир ўқишда тушиниш осон эмас. “Оч бўл“, дейиш билан у киши ҳар доим янги нарсаларни ўрганишга оч-ташна бўлишини, “аҳмоқ бўл“, дейиш билан эса киши ҳар доим ўзини бирор нарсани билмаган ҳисоблаб, янги билимлар ҳосил қилиши кераклиги айтилади.

ЎҚИНГ: Apple ҳайратда: квадрат модулли илк смартфонни умуман бошқа компания намойиш қилди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!