Стив Жобсни ишдан ҳайдаган инвестор Apple'да энг кўп даромад қилди

Стив Жобсни ишдан ҳайдаган инвестор Apple'да энг кўп даромад қилди

Жаҳоннинг энг бой кишиларидан бири бўлган Уоррен Баффетт бир вақтлар Apple корпорациясига ҳам катта сармоя киритган. Унинг ўша вақтда компанияга тиккан маблағи бугунги кунга келиб 400 баробарга ошди.

Apple корпорациясининг бозор капитали $1 трлн долларга етиши нафақат компания, балки унга сармоя киритган миллиардерлар учун ҳам катта ютуқ бўлди. Шундай сармоядорлардан бири бўлган Уоррен Баффетт бир вақтлар Apple истиқболига ишонч билдиргани акционер ҳисобланади. У ўтган асрда Apple'нинг ишлари орқага кетганида бошқа сармоядорлар билан биргаликда Стив Жобсни корпорациядан кетишга ҳам ҳисса қўшган.

Баффетт аввалига технология компанияларига пул тикишни тўхтатиб қўйган эди. Айни пайтда эса унга қарашли Berkshire Hathaway конгломерати Apple корпорациясининг 5% акцияларига эгалик қилади ва иккинчи рақамли етакчи инвестор ҳисобланади. Баффеттнинг сўзларига кўра, Apple чакана савдода сердаромад экани ҳамда кучли бренд бўлгани учун унга жуда ёқади. Berkshire 2016 йилдан бошлаб Apple акцияларини катта миқдорда сотиб олишни бошлаган. 

Америкалик миллиардер ҳамда инвестор Уоррен Баффет саховатпешалиги билан ҳам ном қозонган. У куни кеча 3.5 млрд АҚШ доллари миқдоридаги маблағни хайрия йўлида тарқатиб юборди.

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.