Стив Жобснинг $175 мингга сотилган ишга кириш анкетаси қайта аукционга қўйилди

  •   DiMaX
  •  304
  •  16.02.2021 11:07

Стив Жобснинг $175 мингга сотилган ишга кириш анкетаси қайта аукционга қўйилди

Charterfields онлайн аукционида ноёб тарихий ҳужжат – ишга киришда тўлдирилган анкета кимошди савдосига қўйилди. Лотнинг қийматини таъминловчи жиҳати – уни кимсан Стив Жобс тўлдирганлигидир.

ЎҚИНГ: Стив Жобснинг болаларига буюрмаган бойлиги Telegram’га тикилди!

Ушбу ҳужжатни ёш Стив иш қидираётганида – 1973 йили тўлдирган. Бу пайтгача у Рид коллежида деярли олти ой таҳсил олиб, ўқишини ташлаб кетган эди.

Анкетани тўлдириш давомида Жобс ўз мутахассислиги сифатида «инглиз адабий тили»ни кўрсатган. Қизиқиш ва қобилиятлари ҳақидаги қисмда эса у компьютер ва калькулятордан фойдалана олиши, дизайн ва технологияларга қизиқишини ёзган.

Айтиш керакки, Стив Жобс мана шундан бир йил ўтиб, ўйин ишлаб чиқувчи Atari компаниясида техник мутахассис сифатида иш бошлаган. Шу ерда у Стив Возняк (Steve Wozniak) билан бирга ишлаган, 1976 йили эса улар Apple’га асос солишган.

Сотувга қўйилган юқоридаги анкета олдин – 2018 йили ҳам аукционда 175 минг долларга сотилган эди, энди негадир қайтадан кимошдига қўйилмоқда. Аукцион шу йилнинг 24 февралида бошланиб, 24 мартда якунланади.

ЎҚИНГ: «Жонли» сурат: «Стив Жобс тирик ва Мисрда яшириниб олган!»

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.