Стив Жобснинг автомобили ва телефони аукционда сотилди

  •   DiMaX
  •  1517
  •  11.12.2017 11:31

Стив Жобснинг автомобили ва телефони аукционда сотилди

Тарихда қолган шахслар фойдаланган буюмлар кейинчалик кимошди савдоларида қимат нархларда сотилишини яъши биламиз. Буюмнинг ўзи ҳам тарихий аҳамиятга эга бўлса, улар янада юқорироқ баҳоланади. Жумладан, Стив Жобс фойдаланган, 2000 йилги BMW Z8 машинаси Sotheby’s савдо уйи томонидан савдога қўйилгани ҳақида аввалроқ хабар берган эдик.

ЎҚИНГ: Стив Жобс фойдаланган BMW Z8 аукционга қўйилади

Савдо уйининг расмий Instagram-аккаунтида хабар қилинишича, мазкур автомобил ўзининг янги эгасини топган.

Хабарларда айтилишича, Жобснинг машинаси аукционда 329 500 долларга сотилган. Ушбу пул эвазига харидор яна BMW логотипи туширилган Motorola Startac уяли алоқа телефонини ҳам қўлга киритган. Apple асосчисига бу гаджетни ҳам BMW Z8 билан қўшиб тақдим этишган эди.

Стив Жобснинг мазкур машинаси BMW Z8 моделининг олтмиш еттинчиси бўлиб, жами 25 минг километрга яқин йўл босган ва ҳолати «идеал» деб баҳоланмоқда. Бозорда бундай автомобил ўртача 150-200 минг долларга баҳоланади.

ЎҚИНГ: Apple’нинг илк компютери аукционга қўйилди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!