Стивен Хокинг издошлари ёнгинамиздаги ўзга сайёраликларнинг радиосигналини ушлашди!

  •   DiMaX
  •  3045
  •  28.12.2020 13:28

Стивен Хокинг издошлари ёнгинамиздаги ўзга сайёраликларнинг радиосигналини ушлашди!

Ердан ташқаридаги онгли мавжудотларни излашга йўналтирилган SETI глобал ташаббуси ўз фаолиятини якунлашини эълон қилган. Лекин яқиндагина бу борадаги изланишлар тарихидаги энг самарали натижа қўлга киритилди.

ЎҚИНГ: СЕНСАЦИЯ: Пентагон ҳақиқий НУЖлар акс этган учта видеоёзувни расман ошкор қилди!

Breakthrough Listen лойиҳаси ҳам сайёрамиздан ташқарида ҳаёт аломатларини аниқлашга қаратилган бўлиб, унинг асосчиларидан бири машҳур физик Стивен Хокинг эди. Ушбу тадқиқотчилар яқиндагина Кентавр юлдуз туркумидаги энг ёруғ юлдуз – Проксима тизимидан сигнал қабул қилишди. Бу – бизнинг Қуёшга энг яқин юлдуз эканлигини ҳисобга олсак, вазият қизиқ тус олмоқда.

Сигналнинг частотаси 980 МГц диапазонида эканлигига кўра, у сунъий йўлдошдан ёки космик зонддан келаётгани йўқ. Унинг частотаси тез-тез ўзгариб туришидан ташқари, у айнан Проксима атрофида айланаётган сайёрадан келмоқда.

«Бунинг Кентавр Проксимасидан келаётган сунъий сигнал бўлиши эҳтимоли жуда юқори. Биз ўзга сайёраликларни жуда узоқ изладик; уларнинг шундоққина бизга энг яқин юлдуз туркумида бўлиб чиқишлари жуда ажойиб», – дейишмоқда кашфиётчилар.

Бироқ олимларнинг кўпчилиги бу сигналнинг ғайризаминий цивилизацияга тегишли эканлигига шубҳа билан қарамоқдалар. Уларнинг фикрича, кўрсатилган ерда ўзга сайёралик онгли мавжудотларнинг борлиги эҳтимоли 0,01 фоизга яқин.

ЎҚИНГ: Ўзга сайёраликлар чиндан борми? Жуманазар акага ишониш учун 10 сабаб

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!