Стрессга кўп ахборот олиш ҳам сабаб бўлиши мумкин

Стрессга кўп ахборот олиш ҳам сабаб бўлиши мумкин

Баъзида соатлаб интернетда кезгандан сўнг ўзингизни ўта беҳол ва асабий ҳис қилганмисиз? Ёки узоқ вақт телевизор томоша қилиш бездириб юборганми? Нега бу қизиқарли машғулотлар ҳам шу аҳволга олиб келади?

Гап шундаки, миянгиз ахборот олишдан чарчайди. Ошқозон тўйса дарров сезасиз, аммо бечора мия буни маълум қилиши қийинроқ. Ҳеч қурса физиологик ва эмоционал сигналлар юбора бошлайди. Асабийлик, бош оғриғи, қайт қилишни хоҳлаш, хавотирланиш каби сигналлар информацион стрессдан даракдир.

Информацион стресс қачон юз беради?

- Ёмон хабарларни ўқиш, эшитиш;

- Жуда кўп ва турли-туман ахборотни қабул қилиш;

Ҳозир ҳамма ёқ реклама, мусиқа, кўрсатувларга тўлиб кетган. Тинимсиз овоз ва шовқин мияни гангитиб қўяди. Бу сизни нормал ҳаёт кечиришингизга, ўзингизни яхши ҳис қилишингизга ҳалақит беради.

Шунинг учун мутахассислар интернетдан фойдаланишда нормаларга эътибор беришни тавсия қилишади.

ЎҚИНГ: Apple энг ғайриоддий маҳсулотини патентлади – бу сизга смартфон ё компьютер эмас!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!