Су-35С АҚШнинг “кўринмас” самолётини кўриб қолди

  •   Saroy
  •  2655
  •  09.10.2018 16:55

Су-35С  АҚШнинг “кўринмас” самолётини кўриб қолди

Су-35С самолётининг оптик-лакоцион станцияси АҚШнинг пайқаш қийин бўлган қирувчи  F-22 самолётини ҳавода аниқлади.

Cу-35С — бугунги кунда Россиянинг энг зўр жанговар  самолётларидан ҳисобланади. Гарчи унинг ўзи пайқаш қийин бўлган самолётлар тоифасига кирмаса-да, лекин ундаги техникалар стелс-қирувчи самолётларни пайқаш имконини беради. Яқинда  «Сухойларнинг»  бири АҚШ ҳарбий ҳаво кучларига қарашли пайқаш қийин бўлган  ВВС F-22 Raptor самолётини ҳавода фош этди ва нишонга олди. Бу ҳодиса Сурия осмонида кузатилди: у ерда «Рапторлар» ҳам,  Cу-35С қирувчилари ҳам кенг қўлланилмоқда .

Су-35С бортидан олинган F-22 Raptor самолёти сурати

Бунга оптик-локацион станцияси – ОЛС-35’дан фойдаланиш туфайли эришилди. Ушбу тизим нишонни 90 километргача бўлган масофагача топади. Тизим бир вақтнинг ўзида 4 та нишонни кузатиб бора олади.

ЎҚИНГ:Беҳуда вақт сарф қилинган: F-35 қирувчи самолётининг жанговар дебюти танқидга учради 

АҚШда чиқадиган  Defence Blog  нашри журналистларининг  таъкидлашича, бундай станциялар пайқаш қийин бўлган самолётларни ушлашда жуда муваффақиятли фойдаланилмоқда, аммо фақат яқин масофаларда.

Мутахассисларнинг таъкидлашича,  ОЛС-35  станцияси яқин масофаларда бўладиган жангларда Су-35С самолётларига устунлик беради, аммо ҳозирги замонда ҳаво  жанглари оптик-локацион станциялар учун олис бўлган масофаларда олиб борилади. Бундай ҳолатларда эса устунлик F-22: стелс-технологияси томонда бўлади, бу эса америкаликлар имкониятини ошириши шубҳасиз.

ЎҚИНГ:АҚШ ўзининг “янги” F-35 жанговар самолёти билан рақибларини қўрқитмоқчи

 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.