Сунъий ва табиий ақллар баҳси

  •   DiMaX
  •  751
  •  10.02.2017 11:48

Сунъий ва табиий ақллар баҳси

Одамзод ҳамиша ақлли қурилмалар яратишга уриниб келади, сунъий онг – бу борадаги асосий мақсадлардан бири. Онгнинг, ақлнинг кучлилигини ўлчаш учун энг яхши воситалардан бири эса шахматдир.

1996 йилнинг 10 февралида сунъий онг ва табиий онг ўртасида илк шахмат баҳси бошланган. Унда IBM Deep Blue суперкомпьютери ҳамда гроссмейстер, халқаро тоифадаги мастер, собиқ СССР спорт устаси Гарри Каспаров ўзаро дона суришган. Матч Каспаровнинг 4:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топган.


1997 йили эса Каспаров ушбу Deep Blue’нинг такомиллаштирилган версияси билан ўйнаб, 2,5:3,5 ҳисобида мағлубиятга учраган. Бу – тарихда илк бора компьютер жаҳон чемпионини ютиши эди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.