«Сунъий онг» энди қачон ўлишингизни ҳам айтиб бера олади!

  •   DiMaX
  •  1485
  •  30.03.2019 16:50

«Сунъий онг» энди қачон ўлишингизни ҳам айтиб бера олади!

Инсоният «сунъий идрок»ни такомиллаштириб, уни ҳар хил вазифаларга ўргатмоқда. Турли технологик компаниялар бунда бир-биридан ўзишаётир.

ЎҚИНГ: Сунъий интеллект кийим остига ҳам қарашни ўрганди

Ноттингем университети тиббий статистика мутахассислари ҳамда шифокорлар нейрон тармоқларига асосланган махсус «сунъий онг» ишлаб чиқишди ва синаб кўришмоқда. Мазкур нейротармоқ сурункали касалликлар сабабли эрта ўлим топиш эҳтимолини баҳоловчи алгоритмга асосланган. Бу ҳақда PLOS журналида батафсил илмий мақола (инглиз тилида) эълон қилинган.

Тадқиқот доирасида 40 ёшдан 69 ёшгача бўлган тахминан ярим миллион нафар кишининг тиббий ҳолати маълумотларга асосланган. Уларнинг турмуш тарзи 2006–2016 йиллар мобайнида кузатилиб, керакли маълумотлари нейротармоққа тақдим этилиб келган.

Профессор Стивен Вен сўзларига кўра, олимлар бунда ўзи ўрганувчи «сунъий онг»га ҳамда хавфни олдиндан аниқлашнинг янги моделига таянишган. Мазкур модел кўплаб омилларни ўз ичига олади: демография, биометрия, клиник белгилар ва овқатланиш каби.

Олинган маълумотларни нейротармоқ умумлаштириб, Буюк Британия Миллий статистика вазирлиги тақдим этган – ўлимлар статистикаси бўйича тузилган картага киритган. Маълум бўлишича, ишлаб чиқилган янги алгоритм ўлимларни шу пайтгача экспертлар таклиф этган стандарт моделдан кўра аниқроқ тарзда олдиндан айтиб бера олган.

ЎҚИНГ: Google беморнинг ўлимини олдиндан айтиб бера оладиган сунъий онг яратди