Сунъий онг сизга тўлақонли ҳамсуҳбат бўлмоқчи

  •   Saroy
  •  987
  •  22.06.2018 17:36

Сунъий онг сизга тўлақонли ҳамсуҳбат бўлмоқчи

Microsoft корпорацияси Xiaoice чатботини янада такомиллаштириш устидаиш олиб бормоқда, мақсад шуки, сунъий онг  нафақат суҳбатдошининг эътирозларига жавоб бериши керак, балки суҳбатни тизимла равишда давом эттиришни ҳам уддаласин.

Одамлар билан алоқада овозли ёрдамчилар ва чатботларнинг ўзини тутишини ҳозирча шундай ибора билан изоҳлаш мумкин: «сен қаёққа борсанг, мен ҳам ўша ёққа». Сунъий онг тўлақонли суҳбат олиб бормайди, балки инсоннинг «туртки»сига жавоб беради, халос. Энди эса Microsoft  зарур бўлганда, чатбот учун  инсонни гапиришдан тўхтатиб қўядиган ва ноқулай жимликдан кейин яна суҳбатни давом эттира оладиган алгоритмни яратди.

ЎҚИНГ: РОБОТЛАР ИСЁНИ – БУ СИЗГА ФАНТАСТИКА ЭМАС

 Мазкур алгоритмдан фойдаланган ҳолда, дастурчилар Xiaoice чатботини янгилашди.  Сунъий ҳамсуҳбатнинг янги версияси инсоннинг нима дейишини олдиндан билиши ва мустақил равишда суҳбатга қўшилиши мумкин. Дастурчиларнинг таъкидлашича, Xiaoice фойдаланувчилар учун «самимий ва хушмуомалали дўст» бўлади.

Ҳозирча, янги тоифадаги  сунъий онг билан фақат Хитой аҳолиси суҳбат қура олади. Microsoft ушбу технологияни бошқа чатботларда ҳам, масалан, Американинг  Zo ёки Японларнинг Rinna’ларида ҳам қўллашни  режалаштирган. Компаниянинг сунъий интеллектга бағишланган махсус блогида ана шулар ҳақда батафсил маълумот берилган.

ЎҚИНГ: Сунъий интеллект кийим остига ҳам қарашни ўрганди