Сўнгги кварталда Facebook даромади кескин ортди

Сўнгги кварталда Facebook даромади кескин ортди

Facebook 2015 йилнинг охирги кварталидаги тушуми ўтган йилнинг айни даврига таққослаганда икки баробарга ортганини, соф фойдаси эса 1,56 млрд долларни ташкил этганини билдирди.

Ўтган йили Facebookнинг соф фойдаси 701 млн долларга етган. Компания вакили ўтган йил мобайнида фаол фойдаланувчилар сони 14 фоизга кўпайганини билдирди. Маълумот берилишига кўра, кўпчилик аъзолар мобиль қурилмалардан киришади.

Мобиль фойдаланувчилар сони ўтган йилгидан 21 фоизга ошди. Улар компаниянинг 80 фоиздан ортиқ реклама даромадини таъминлайди.

Эслатиб ўтамиз: фейсбук асосчиси Цукерберг компаниянинг 99 фоиз акциясини хайрия қилишни ваъда берган. Тахминий маблағ миқдори 45 млрд долларга тенг.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.