Сунъий интеллект баҳси: овозли ёрдамчилардан қай бири энг ақлли?

  •   DiMaX
  •  1341
  •  22.11.2019 15:40

Сунъий интеллект баҳси: овозли ёрдамчилардан қай бири энг ақлли?

Турли компаниялар ўз гаджетлари ва дастурий таъминот маҳсулотларининг фойдаланувчилари учун виртуал овозли ёрдамчиларни тақдим этишган. Хўш, амалда улардан қай бири саволларга аниқроқ жавоб беради?

ЎҚИНГ: Google Assitant, Alexa, Siri, Cortana, Bixby. Иннайкейин-чи?

АҚШдаги Perficient Digital компанияси мутахассислари шу масала юзасидан тадқиқот ўтказиб кўришди. Тажриба жараёнида фойдаланувчиларнинг беш мингдан ортиқ саволларига Alexa (Amazon), Assistant (Google), Cortana (Microsoft), Siri (Apple) каби виртуал ёрдамчилар қанчалик аниқ жавоб бергани ўрганилди.

Тадқиқот натижаларига кўра, сўровларга Google Assistant энг тўғри жавоб берар экан:

Иккинчи ўринни Amazon компаниясининг Alexa виртуал ёрдамчиси эгаллаган бўлса, учинчи поғонани Apple маҳсулоти – Siri банд этди. Microsoft тақдим этган Cortana овозли ёрдамчиси эса улардан анча орқада экан.

Мутахассислар қайд этишларича, Alexa ҳамда Siri’да ўзига хос юмор туйғуси мавжуд экан. Бироқ Apple овозли ёрдамчиси АҚШ президенти Дональд Трампни бутун дунёга шарманда қилган эди.

ЎҚИНГ: Бунақаси бўлмаган: «Алиса»га 22 миллион мартадан ошиқ севги изҳор қилишибди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!