Сунъий интеллект бутун дунёни эгаллаб олмоқда, лекин мен бунга тайёр эмасман!

Сунъий интеллект бутун дунёни эгаллаб олмоқда, лекин мен бунга тайёр эмасман!

Ўзимни худди чорраҳада тургандек ҳис қиляпман. Бир қисмим мени сунъий интеллект ва ChatGPT каби йирик тил моделларининг сўнгги ютуқларига эргашишга ундамоқда, иккинчиси эса ўжарлик билан бир жойда илдиз отиб олиб, ҳаракат қилишдан бош тортяпти. Менимча, менинг ота-онам компютерлар ва смартфонлар дунёни эгаллашни бошлаганида ўзларини мана шундай ҳис қилишган бўлишса керак - ҳайратланарли ва қўрқинчли келажак олдида гўёки улар эскириб қолгандек. Агар зудлик билан ҳаракат қилмасам, бу нарсаларга етиб олишга жуда кеч бўлади, чунки сунъий интеллект дунёни тез ва шак-шубҳасиз эгаллаб оляпти, мен эса бунга тайёр эмасман.

Бугун Twitter'даги "For You" (Сиз учун) саҳифамга бир назар ташлашнинг ўзи, қанча аккаунтлар билмайман (уларнинг ҳақиқий одамми ёки йўқ эканликларини ҳам айта олмайман), янги GPT-4 қобиляти кашф этилганлигини, Midjourney учун янги матн таклифи ғояси, яна бир матндан видео ёки мусиқа ёки ҳар қандай медиа яратувчиси, кундалик вазифаларни автоматлаштирадиган ва пул ишлаб чиқарадиган GPT плагини ёки интеграциялашуви, қўшимчасига, яна бир дунё янги ва инновацион СИ хизматлари ва бошқа кўплаб нарсаларни ҳайрат билан айтишларини кўрсатади.

Ҳатто (инновациялар борасида) жуда секинлиги билан машҳур бўлган Adobe ҳам ўзининг янги Firefly генератив сунъий интеллекти билан ишламоқда, Google эса Bard билан газни босмоқда. Ва ҳамма ҳар ҳафта битта янги СИ хизматини амалда тақдим қилаётган Microsoft ҳақида гапиришдан тўхтамаяпти. Агар сиз ҳозир Bing Chat ва ChatGPT ҳақида ўйлаётган бўлсангиз, унда сиз бир неча ҳафта орқада қолгансиз - биз аллақачон Bing Image Creator, Microsoft Copilot ва Loop босқичига ўтдик.

Ва тўсатдан, Balenciaga кийиб олган Рим папаси... ёки у эмасми?

Balenciaga кийимини кийиб олган Рим папаси. Midjourney. Фото: Reddit

Буниси ошиб тушди.

Ҳа, мен ўзимни "булутларга бақираётган қария"га (мемдан) ўхшаб эшиталаётганимни тушуниб турибман, лекин мен шунчаки пауза қилишим кераклигини тан олсам майлими? Бу на ота-онамнинг компютерлар ва смартфонлар билан бошдан кечирганларига ўхшайди, на ёшлар Snapchat ва TikTok'дан фойдаланишни бошлаганида мен ўзимни ҳали ҳам YouTube ва Twitter'га ҳақиқий 80-90 йиллар одами каби ёпишиб қолгандек ҳис қилганимга ўхшайди. Бу умуман унақага ўхшамайди, чунки бу шунчаки технологик инновация эмас; бу кунлик, йўқ, соатлик ва шиддатли инновация.

Аввалги технологик инновациялар ишлаб чиқиш ва кенг тарқалиши учун йиллар вақт олган ва унга эргашишни истаганларда унга осонлик билан кириш учун вақт бор эди. СИ билан эса, уни аста-секин ўзлаштириш "ҳашамати" йўққа ўхшайди. Мен ҳақиқатда бутун вақтимни бунга бағишлай олмайман. Шунчаки янги (СИ) маҳсулотларни текшириб кўриш ва иш вақтидан ташқари уларнинг баъзиларини синаб кўриш эса ҳеч ҳам ёрдам бермаётгандек гўё. Менинг касбим эса технология атрофида. Технологияга йўналтирилган ишларга эга бўлмаганлар ҳозир нима деб ўйлашларини тасаввур ҳам қила олмайман – балки улар сунъий интеллектнинг тўлиқ салоҳиятидан бехабар бўлганликлари ёки бу яна бошқа бир блокчейн-NFT-Web3-метаолам каби "мода" деб ўйлаганлари учун ҳам бундан безовталанмаётгандурлар.

Биз компютер оламидаги тектоник революцияга қараб турибмиз ва бу сўнгги бир неча ўн йилликдаги график интерфейслар, веб (WWW), сенсорли смартфонлар ёки илова ва хизматлардан кўра кўпроқ "парадигмик-силжиш" ҳисобланади. Мен GameBoy ақлга сиғмайдиган даражада ҳайратланарли технология ҳисобланган дунёда ўсганман ва ота-онам ёрдам бера олмагани учун ўзимга mIRC дастуридан бошлаб компютерга оид ҳамма нарсани ўргатишимга тўғри келган. Шахсий шароитимни ҳисобга олган ҳолда бу ишни яхши бажардим деб ўйлашни истардим, аммо бу яқинлашиб келаётган (қўрқинчли) ўзгариш билан ишлаш учун ўзимни ёмон "қуроллангандек" ҳис қиляпман.

Windows 95 учун ҳақиқий активация калитлари яратиб бераётган ChatGPT сунъий интеллекти 

Биз сунъий интеллектнинг доимий равишда такомиллашиб бораётган тасвирлари ва видеоларини аниқлаш учун яхши қуролланган эмасмиз деб ўйламайман, лекин шу билан бирга, бизда манба ва фактларни тўғри текшириш учун воситалар йўқ. Спам ва фишинг тез орада ҳақиқий хабарлардан фарқ қилиб бўлмайдиган даражага келиши, энг яхшиларимиз эса уларга алданиб қолиши мумкин. Тез орада кераксиз бўлиб қоладиган миллионлаб одамлар учун эса иш хавфсизлигини кафолатлайдиган сиёсат ҳам мавжуд эмас.

Биламан, балки мен валдираётгандирман, лекин холам ҳали ҳам менга спам эканлиги аниқ кўриниб турган хабарларни менга юборади ва уларга ишонса бўладими ёки йўқлигини сўрайди (бизни Ўзбекистонда эса бу яқинларингиз сизни "50 та одам қўшинг ва фалон ютуқ берамиз" каби фирибгарлар гуруҳига қўшиб қўйишидек гап); мен ўзим зўрға фарқлаётган бир пайтда қандай қилиб ундан сунъий интеллект орқали яратилган видеоларга алданмай яшашни кутишим мумкин.

Ушбу мақолани қандай тугатишни билмайман. Бу бошимда давом этаётган суҳбат ва ишончим комилки, вақт ўтиши билан ҳали унинг кўпдан-кўп қирраларини очаман. Сунъий шов-шувли интеллект "поезди"га сакраб чиқиб, ундан максимал даражада фойдаланиш учун унинг воситалари ва кўрсатмаларини, ҳамда, китобдаги ҳар бир ҳийлани ўзлаштиришга вақт ажратаманми? Ёки кўплаб одамлар технологияни ўзлаштираётган бир вақтда унинг улкан кучи ва олдиндан айтиб бўлмайдиган оқибатлари ҳақида ўйлаб қотиб қолган ҳолда компютерим экранига тикилиб тураманми? Биринчисини қилиш учун жуда кекса ва иккинчисига рози бўлиш учун жуда ёшман...

Рита Эл Хури, Android Authority

Хўш, айни вақтда давом этаётган бу сунъий интеллект революциясига сиз қандай муносабатдасиз? ChatGPT ва Midjourney каби сунъий интеллектлардан фойдаланиб кўрган бўлсангиз улар ҳақида фикрингиз қандай? Ёки сиз ҳам ҳали улардан фойдаланиб кўрмадингизми? Нима деб ўйлайсиз, бу ҳам криптовалюта, NFT ва метаолам каби ўтиб кетадиган қуруқ шов-шувми ёки ҳақиқий келажак? Telegram каналимизда ушбу мақола пости остида ўз изоҳларингизни қолдиринг.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!