Сунъий интеллект коронавирусни тест қўлламасдан аниқлашни ўрганди!

  •   DiMaX
  •  338
  •  13.05.2020 12:55

Сунъий интеллект коронавирусни тест қўлламасдан аниқлашни ўрганди!

Nature Medicine оммабоп нашрида эълон қилинган хабарга кўра, олимлар сунъий идрокни анънавий тестларни ишлатмасдан туриб кишида коронавирус мавжудлигини аниқлашга ўргатишган. Мазкур тадқиқотни Лондон Қироллик коллежи, Массачусетс умумий профилли шифохонаси ва ZOE тиббиёт компанияси олимлари ҳамкорликда ўтказишган.

ЎҚИНГ: Аэропортда барча вирус ва бактерияларни 40 сонияда йўқ қилувчи кабина ўрнатилди

Ушбу дастур «асос» сифатида COVID Symptom Study иловасидан олинган маълумотлардан фойдаланади. Сунъий онг анъанавий коронавирус тестлари натижаларини муайян кишидаги белгилар билан таққослаб, унга COVID-19 юққан ё юқмагнлигини прогноз қилади.

Олимларнинг сўзларига кўра, сайёрамизнинг анъанавий тест усулларидан фойдалана олмайдиган ҳудудларида айни мана шу усул ўта самаралидир. Бундан ташқари, тадқиқотчилар сунъий интеллект орқали прогнозлаш орқали касалликни анча эрта босқичларида аниқлаш мумкинлигини айтишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ биз смартфонга ўрнатилувчи, коронавирусни ярим соатдаёқ аниқлайдиган янги кўчма тест ҳақида ёзгандик.

ЎҚИНГ: Коронавирус ҳақида ёзиб келаётган блогерлар изсиз ғойиб бўлди