Супер-арзон Redmi 10X 4G смартфонини қарши олинг!

  •   DiMaX
  •  2616
  •  27.05.2020 09:34

Супер-арзон Redmi 10X 4G смартфонини қарши олинг!

Xiaomi корпорацияси кеча – 26 май куни Redmi 10X 5G смартфонини намойиш қилган. Кутилмаганда унинг янада илғор версияси – Redmi 10X Pro ҳам чиққан ва биз уларнинг ўзаро фарқларини таққослаб, видеосини эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: Redmi K30i 5G намойиш қилинди – Snapdragon чипли энг арзон 5G-смартфон!

Бу иккаласидан ташқари, бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини қўллаб-қувватламайдиган Redmi 10X 4G ҳам тақдим этилди. Гарчи қиёфаси иккита «оға»сига ўхшаб кетса-да, бу умуман бошқача смартфондир.

Redmi 10X 4G модели MediaTek Helio G85 процессори базасига қурилган ва икки хил конфигурацияда чиқади. Тезкор/ички хотираси 4/128 гигабайтлиги бор-йўғи 140 доллар, 6/128 ГБ гигабайтлиги эса 168 доллар туради.

ЎҚИНГ: Атиги 140 долларлик биринчи 5G-смартфонни ким тайёрлаётганини биласизми?

Бу смартфон 6,53 дюймлик IPS-экранга, 48 + 8 + 2 + 2 мегапикселлик квадрокамерага, 13 МПлик олд камерага ҳамда орқа панелга жойлашган дактилоскопга эга. Redmi уни қадоқданоқ MIUI 12 график қобиғи билан чиқаряпти.

Redmi 10X 4G аккумулятори 5020 мА/соатлик бўлиб, 18 ваттлик тезкор қувватланади. Унинг корпусида инфрақизил порт ҳамда қулоқчин учун 3,5 миллиметрлик стандарт аудиотирқиш мавжуд. Мазкур смартфон Хитойда аллақачон сотувга қўйилди, хориж бозорига чиқиш-чиқмаслиги ҳозирча номаълум.

ЎҚИНГ: Xiaomi ва Redmi смартфонларини 31 майгача янада арзон олишингиз мумкин!