Суперфлагман дизайнли Redmi 10 дўконга чиқди: ҳар томонлама суратлари, ва нарх хусусиятлари

  •   DiMaX
  •  1963
  •  09.08.2021 09:32

Суперфлагман дизайнли Redmi 10 дўконга чиқди: ҳар томонлама суратлари, ва нарх хусусиятлари

Xiaomi корпорациясининг арзончи бренди куни кеча Redmi Note 10 JE русумли смартфонини тақдим этган эди. Мазкур компания аллақачон навбатдаги – Redmi 10 моделини ҳам тайёрлаб улгурибди.

ЎҚИНГ: MIUI 13 прошивкасини биринчи тўлқинда мана шу 12 хил Xiaomi ва Redmi смартфонлари олади

Сингапур интернет-дўконларидан бири ҳали расман намойиш қилинмаган Redmi 10 смартфонининг батафсил хусусиятлари ва расмларини, ҳатто нархини ҳам эълон қилиб юборди. Унга кўра, бу янги қурилма бултур май ойида тақдим этилган супер-арзон Redmi 10X 4G моделидан сал яхшироқ.

Мазкур гаджетда IPS матрицали дисплейнинг ўлчами – диагоналига 6,5 дюйм, тасвир аниқлиги Full HD+ форматида, кадр янгиланиш частотаси эса 90 герцлик. Экран юзасига Gorilla Glass 3 тобланган шишаси ётқизилган, дисплей тирқишига 8 мегапикселлик олд камера датчиги ўрнатилган.

Redmi 10 телефонининг бош камераси компаниянинг юбилей суперфлагмани – Xiaomi Mi 10 Ultra дизайнида ишланган. Унга тўртта – аниқлиги 50 + 8 + 2 + 2 мегапикселлик оптик датчиклар ўрнатилган.

ЎҚИНГ: DxOMark бирйўла иккита йўналишда рекорд ўрнатган янги «камерофонлар қироли»ни эълон қилди

Смартфон MediaTek Helio G88 процессори базасида тайёрланган бўлиб, Android 11 бошқаруви остида, MIUI 12 интерфейси билан ишлайди. Унинг аккумулятори 5000 мА/соатлик ва у симли усулда максимал 18 ваттлик технология бўйича тезкор қувват олади.

Redmi 10 корпусининг ўлчами 162х75,3х8,95 миллиметрга тенг бўлиб, уч хил – кўк, оқ ва кул ранг тусларда таклиф этилади. Дўконга чиқарилган вариантининг тезкор/доимий хотираси тегишлича 6/128 гигабайтлик ва унинг нархи 185 АҚШ долларига тўғри келади.

Xiaomi бу маҳсулотини қачон тақдим этиши ва расман қайси мамлакатлар бозорларига чиқариши ҳозирча номаълум. Унинг ҳозиргача Ўзбекистонда сотилаётган смартфонларининг Mediapark.uz, Asaxiy.uz, Openshop.uz ҳамда Olcha.uz онлайн дўконларидаги нархлари билан эса мана бу ерда танишиб чиқишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: ТОП-10: Ҳамёнбоп смартфонларнинг энг зўрлари (AnTuTu рейтинги, 2021 йил июль)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.