Супермаркет ўз харидорига олма ўрнига... iPhone элтиб берди!

  •   DiMaX
  •  588
  •  19.04.2021 11:42

Супермаркет ўз харидорига олма ўрнига... iPhone элтиб берди!

Онлайн дўконлардан бирор гаджет буюртма қилиб чув тушганлар – буюртмаси ўрнига шу девайс ҳажмича ва вазнича келадиган бошқа нарсалар олганлар учраб туради. Масалан, яқинда Apple расмий сайтида 1563 долларлик буюртма қилган қизга iPhone 12 Pro Max ўрнига олмали йогурт келган эди.

ЎҚИНГ: OLX.UZ’даги арзон айфонга учиб, 500 долларга чув тушган ҳамюртимиз

Лекин аксинча ҳолатлар ҳам учраб турар экан: Буюк Британияда яшовчи Ник Жеймс (Nick James) ўтган ҳафтада шундай сюрпризга дуч келди. У ўзи мижози бўлган Tesco супермаркетлар тармоғида онлайн харид расмийлаштирган эди, буюртмаси билан бирга бир дона iPhone SE 2020 смартфонини ҳам етказиб беришди!

Кейин маълум бўлишича, бу бирор хатолик эмас, балки Tesco супермаркетлар тармоғининг рағбатлантириш дастури экан. Улар харидларни онлайн шаклда амалга оширувчи мижозлари орасидан тасодифий танлаш йўли билан айримларга айни шу русумдаги ихчам айфондан улашяпти.

ЎҚИНГ: Эски русумдаги айфонни атиги 2 долларга iPhone 12’га «айлантириш» йўли топилди!

Tesco супермаркетлар тармоғи бутун Буюк Британия бўйлаб йўлга қўйган ушбу маркетинг кампанияси «Супер алмаштириш» (Super Substitute) деб номланади. Мазкур акцияга кўра онлайн буюртмалар орасидан тасодифий бир товар ўрнига кутилмаган совғани солиб жўнатишади.

Ник Жеймс бундан хурсанд бўлиб, қувончини Twitter тармоғи орқали барча билан баҳам кўрди. Унинг харид саватчасида айфонга алмаштирилган «тасодифий товар» эса олма бўлган экан.

ЎҚИНГ: Интернет орқали AirPods буюртма қилган қизга ўз боши катталигидаги қулоқчин етиб келди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.