Суратга олиш, ўйин ва мусиқага мўлжалланган Sony Xperia 5 II флагмани тақдим этилди

  •   DiMaX
  •  1825
  •  19.09.2020 15:10

Суратга олиш, ўйин ва мусиқага мўлжалланган Sony Xperia 5 II флагмани тақдим этилди

Sony компанияси ўзининг Xperia 5 II флагман смартфонини тақдим этди. Уни бир нечта талаблар инобатга олинганган ҳолда яратишган: камералар имконияти кенгайтирилган, ўйин ва бошқа мобил иловалардаги юқори ишчанлик, 5G тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ҳоказо. Бу хусусда 4PDA.ru ресурси хабарига таяниб Daryo нашри ёзмоқда.

ЎҚИНГ: Tesla’нинг кутилмаган кушандаси: Sony ўз электромобилини йўлга чиқарди (+видео)

Snapdragon 865 процессори базасидаги смартфон 6,1 дюймли OLED-дисплейга эга бўлиб, 120 герцли экран янгиланишни қўллаб-қувватлайди. Бундан ташқари созламалар менюсида экранни томоша қилиш ва калибровкали контентини яратишнинг махсус режими ҳам мавжуд бўлиб, у профессионал мониторларга мос келади.

Ишлаб чиқаришувчи қурилманинг овоз чиқариш қисмига ҳам алоҳида эътибор қаратган бўлиб, Sony Xperia 5 II моделига Dolby Atmos технологиясини ўрнатган ва 3,5 миллиметрли разёмни сақлаб қолган. Гаджетда иккита стереодинамик мавжуд — корпуснинг юқори ва пастки қисмида биттадан.

Sony Xperia 5 II’нинг асосий камера модулида бирданига учта датчик тақдим этилган — уларнинг фокус оралиғи 16, 24 ва 70 миллиметрни ташкил этади. Шундай қилиб, смартфон стандарт портрет объектив, кенг бурчак ва суратга олишда телевик функциясини таъминлай олади. Ишлаб чиқарувчи камераларни яратишда таниқли Zeiss компанияси оптикаларидан фойдаланган.

Флагманга сиғими 4000 мА/соатга тенг ва 21 ватли тезкор қувватланишга эга аккумулятор ўрнатилган. Янги модель геймерлар учун мўлжаллангани ҳисобга олиниб, Sony унга батареяни назорат қилишнинг махсус режими ва замонавий совутиш тизимини ўрнатган. Қурилма 30 дақиқада 50 фоизга қувватланади, корпуси эса IP65/68 стандарти бўйича ҳимояланган.

ЎҚИНГ: Android 11’гача биринчи тўлқинда янгиланувчи 129 та смартфон рўйхати чиқди!

Sony Xperia 5 II’нинг техник тавсифи:

Дисплей: OLED, 6,1", Full HD+, 120 Гц, 21:9;

Процессор: Snapdragon 865;

Тезкор хотира: 8 Гб;

Ички хотира: 128/256 Гб;

Бош камера: 12 Мп (f/2.2, 16 мм) + 12 Мп (f/2.4, 70 мм) + 12 Мп (f/1.7, 24 мм);

Олд камера: 8 Мп;

Аккумулятор: 4000 мА/соат;

Ўлчамлари: 158 х 68 х 8 мм;

Оғирлиги: 163 грамм.

Нархи 900 доллар атрофида бўлган смартфонга олдиндан буюртма бериш 17 сентябрь куни бошланган бўлиб, у 18 октябрга қадар давом этади.

ЎҚИНГ: Sony Ericsson тақдим этмаган, уч экранли букламафон-плеер сотувга чиқди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!