Суратларни куйлатувчи Wombo иловаси билан танишинг! (+видео)

  •   DiMaX
  •  1120
  •  17.03.2021 12:56

Суратларни куйлатувчи Wombo иловаси билан танишинг! (+видео)

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилар орасида суратларни қўшиқ «куйлашга» мажбур этадиган Wombo мобил дастури машҳурликка эришмоқда. Бу тўғрида Glamour хабарига таяниб Daryo хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Telegram ёрдамида исталган видеодан осонгина усулда GIF ясаймиз

Мобил дастур фақатгина Apple ва Android қурилмалари учун мўлжалланган. Ундан фойдаланиш жуда осон: портрет кўринишидаги керакли суратни юклаш ва қўшиқни танлаш кифоя — суратдаги одамнинг ўзи куйлашни бошлайди.

Мана, Wombo ёрдамида АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампни қандай «куйлатишган»ини томоша қилинг:

Ушбу илова орқали What is Love, Never Gonna Give You Up, I Will Survive каби хит қўшиқларни танлаш мумкин.

Мобил дастур ижтимоий тармоқларда кўплаб мемларнинг тарқалишига олиб келди. «Эндиликда биз Дональд Трамп, қиролича Елизавета ва Мона Лиза қандай куйлашини биламиз», — дейилади хабарда.

Wombo иловасини iOS-гаджетларга ушбу, Android-девайсларга эса мана бу ҳаволалар орқали юклаб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: 14 ёшли TikTok-блогер қиз ногирон опасини ўлдириб қўйди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!