Сув тубида саккиз ой жон сақлаган смартфон ўз эгасини ҳам ҳайратга солди!

  •   DiMaX
  •  2466
  •  18.05.2020 18:00

Сув тубида саккиз ой жон сақлаган смартфон ўз эгасини ҳам ҳайратга солди!

Бир пайтлар Phone X кўл тубида 2 ҳафта ётганидан сўнг ҳам ишлайвергани ҳақида ёзгандик. Шунингдек, самолётдан тушиб кетганидан 13 ой ўтгач «тирик» ҳолда топилган смартфон видеосини ҳам эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: Сенсация: LG G6 бир сутка муз ичида «жон сақлади»!

Хитойда бўлиб ўтган воқеа эса янада қизиқарли: 2019 йилнинг сентябрида Чжоу фамилияли сайёҳ бир дўсти билан дарёда балиқ овлаётиб, iPhone’ини сувга тушириб юборган. Смартфони йўқолганини у қирғоққа қайтганидан кейингина пайқаган, аммо сув лойқа бўлгани учун уни топишдан умидини узиб, қидирмай қўяқолган.

Орадан саккиз ой ўтиб, нотаниш бир киши қўнғироқ қилган ва ўзини жаноб Ву деб таништириб, унинг айфонини топиб олганини айтган. Айтишича, сув сатҳи пасайганидан сўнг смартфон кўриниб қолган, олиб қараса, ғилофи ичида жаноб Чжоу ташриф қоғози (визиткаси) ҳам бор экан.

Расмига қараганда, бу iPhone 7 Plus моделига ўхшаяпти:

Чжоу дастлаб, буни бирор фирибгар пул ундириш учун қиляпти, деб ўйлаган. Лекин орадан бироз вақт ўтгач, смартфони почта орқали етиб келган ва у ишлаётган экан!

«Бу йил мен яна ўша дарёга балиқ овлагани бораман ва жаноб Ву билан бу топилмани нишонлайман», – дейди жаноб Чжоу.

ЎҚИНГ: КУТИЛМАГАН ВИДЕО: «Ёнғоқчақар» Redmi Note 7’ни сув тубида ҳам ишлатиб кўрсатишди – «жони тошдан» экан!