Суви тугаб қолса ҳам ишлайдиган душ яратилди

  •   Saroy
  •  794
  •  18.06.2018 11:41

Суви тугаб қолса ҳам ишлайдиган душ яратилди

Даставвал, бундай душлар коинот станцияларида астронавтлар учун яратилган эди. Бироқ тоза сув кескин камайиб бораётган бир шароитда, бундай душ ерда ҳам жонга оро кириши турган гап.

Мердада Мажубининг ҳаёлига у  НАСАда амалиёт ўтаётган чоғида ушбу муъжиза-душни яратиш ғояси келган эди. У ерда ёш олим астронавтларнинг Марсга парвози чоғида зарур бўладиган қурилма устида иш олиб бораётган эди. Хусусан,  Мердада астронавтлар душ қабул қилишда сувни  қандай тежаш мумкин, деган масала устида изланиш олиб борарди.

ЎҚИНГ: НАСА инсонни Марсга элтувчи ракета дизайнини якунлади

НАСА’дан кетгач, ихтирочи  Orbital Systems компаниясига асос солди ва ушбу қурилма устида изланишни давом эттирди. Унинг души одатдаги душларга қараганда сезиларли даражада кам сув сарф этади, шу билан бирга, сувнинг иссиқлик даражасини ҳам, босимини ҳам барқарор ушлуб туради. Қурилмада ҳар доим  5 дан 10 литргача сув айланиб, махсус тозалагичдан ўтиб туради. Янги ишланма одатдаги душларга қараганда 90 фоиз кам сув ишлатиш имконини беради.

Қурилманинг нархи ҳозирча  2500 доллар. Бироқ компания ривожланган сари, ушбу ишланмаси нархини  700-1000 долларгача туширишга умид қилмоқда. Чунки, бу айниқса тоза сув танқислигидан азият чекаётган мамлакатлар учун жуда зарур бўлади, дейди  Мердада Мажуби.