Суюқ батарея яратилди: бу инқилобми?

  •   Saroy
  •  1443
  •  26.07.2018 13:44

Суюқ батарея яратилди: бу инқилобми?

Стэнфорд университетида суюқ металл асосида батарея яратилди. Улар бошқа батареяларга қараганда анча кучли ва хавфсиз.

Америкалик муҳандислар суюқ батареянинг классик чизмаларини модификация қилишди. Катод сифатида улар калий ва натрий эритмасини ишлатишди. Улар хона ҳароратида суюқ ҳолатини сақлаб туради. Бу каби материал энергиянинг ўта юқори зичлигига эга бўлади, яъни бошқа, таркиби шунга ўхшаш батареяларга қараганда зичлик 10 баробарга кўп бўлади. Янги батареянинг мембранаси калий ва алюминей оксиди билан қопланган  сополдан ясалган.

ЎҚИНГ:Литий-ионли батарея ихтирочиси янги қувватлаш технологиясини кашф қилди

Олимлар гуруҳи бундай мембрана натрий ионини анодга ўтказмай ўта юқори боғланувчанликни сақлаб қолишини аниқлашган. Ишлаб чиқаришда энг асосий муаммо шунда бўлганки, бундай мембрана 200 даража Цельсийда янада самарали ишлаган. Мембрана қалинлиги билан эксперимент қилиш натижасида олимлар қурилманинг кучини сезиларли даражада оширишга муваффақ бўлишган.

Лаборатория шароитида ўтказилган тажрибада суюқ батарея узлуксиз равишда 1000 соат ишлаган.

Шу билан бирга ихтирочилар янги қурилманинг энг юқори кучланишини бошқа  батареялар билан таққослаганда икки баробарга оширишга эришганлар. Олимларнинг таъкидлашича, мазкур технология кенг тус олиши мумкин ҳамда модернизация қилиш имконияти ҳам катта.

ЎҚИНГ:Топ-5: ишончли аккумуляторга эга смартфонлар, уларнинг юртимиздаги нархлари

 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!