«Связной» Tesla электромобилларига буюртма қабул қилишни бошлади

  •   Saroy
  •  1052
  •  08.06.2018 14:58

«Связной» Tesla электромобилларига буюртма қабул қилишни бошлади

Кичик гаджетлар билан савдо қилиб келаётган россиялик ритейлер «Связной» компанияси  энди  янада каттароқ гаджетларнинг савдосига қўл урмоқчи. Аниқроғи, компания Москванинг Tesla клуби билан ҳамкорликда электромобилларига буюртма қабул қилаётганини эълон қилди.

ЎҚИНГ: Илон Маск шошилмаса бўлмайди

«Связном» да онлайн-буюртма учун  Tesla’нинг флагман моделлари —  Model S седани, Model X,  Model 3 ва Roadster кроссоверлари таклиф этилмоқда. Шунингдек, харидор электромобиль конфигураторини ҳам олиш мумкин. Бунда у сайтга кириб модель, модификация ва қўшимча опцияларини буюртма қилади.

ЎҚИНГ: Элон Маск: «Бу технология бахтсиз ҳодисаларни 10 баробарга қисқартиради»

Ишончли харидор аниқлангандан кейин Moscow Tesla Club менежери конфигурацияларнинг нусхасини олади ва буюртмачи билан боғланиб, тўлов тартиблари ва электромобилни олиш шартларини аниқлаб олади. Натижада, мижоз автомобилни онлайн тарзда  танлайди ва «Связной» жойлашган исталган шаҳардан қабул қилиб олади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!