T/Log: дунёдаги илк ёғоч ташийдиган кабинасиз электр юк машинаси

  •   Saroy
  •  182
  •  14.07.2018 12:44

T/Log: дунёдаги илк ёғоч ташийдиган кабинасиз электр юк машинаси

Швециянинг Einride стартапи ёғоч ташийдиган электр юк машинасини намойиш қилди. Унга T/Log деб ном беришди. Янги машинанинг ўзига хостомони шундаки, унда кабинанинг ўзи йўқ ва албатта ҳайдовчи ҳам бўлмайди. Барча ишни янги авлоддаги автопилот ўз зиммасига олади.

Кабинасиз модель аввалгиларидан анчайин арзон туради. Бундан ташқари, ёғоч ташиш жуда хавфли иш саналади, шу боис компания ходимларига маошларидан ташқари,  яна қўшимча ҳақ ҳам тўлашга тўғри келади. Шу сабабли ҳайдовчисиз юк машинанинг ишлаши анча арзонга айланади ва тез орада ўзини қоплайди.

ЎҚИНГ:Ўзбекистонлик стартаплар бир миллион долларлик инвестиция жалб этиш имкониятига эга бўлдилар!

T/Log  электрокари тўртинчи даражали Nvidia автопилотига эга бўлади ва унда машина ҳаракатда бўлган чоғида одам бўлиши шарт эмас. Шунга қарамай, муаммо пайдо  бўладиган бўлса, узоқда машина ҳаракатини кузатиб турган  оператор электрокар билан боғлана олади. Оператор ўз жойида курсни тўғрилаши ёки керакли жойга машинани етказиши мумкин. T/Log бир марта тўла қувватланганда 200 км йўл босади, бу кўрсаткич асфальтлаштирилган йўлда, албатта. Тупроқли йўлда электр истеъмоли ошади.

Машина яратувчилар батареяни ким етказиб беради, электр юк машинаси қаерда йиғилади, бу ҳақда маълумот бермаган. Дастлабки кабинасиз T/Log электрокари 2020 йилда сотувга чиқади. Янги машинанинг нархи ва тавсифи ҳақида ҳам ҳеч нарса маълум эмас.

ЎҚИНГ:“Openbucks” стартапи асосчиси ўзининг тажрибасини IUT талабалари билан ўртоқлашди

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!