Тадқиқот: геймерлар ирқчилик ва сексизмга мойил бўлади

Тадқиқот: геймерлар ирқчилик ва сексизмга мойил бўлади

Олимлар томонидан олиб борилган янги тадқиқот шуни кўрсатдики, ўзини "ўйинчи" ёхуд замонавий тилда "геймер" деб биладиган одамлар ирқчилик, жинсий алоқа ва тажовузкорлик каби "экстремал хатти-ҳаракатлар"га мойил бўлишади. Изланишлар давомида видео ўйинлар ўйнайдиган минглаб америкалик одамлар сўровдан ўтказилган ва уларнинг "идентификация синтези" ёхуд шахсиятларининг ўзига хос хусусиятилари ўрганилган.

Тадқиқот муаллифлари иккита машҳур ўйин жамияти - Call of Duty ва Minecraft ўртасидаги фарқни кўриб чиқишга қарор қилишган. Улар ушбу ўйинларни ҳафтасига ҳеч бўлмаганда бир неча соат ўйнайдиган 600 дан ортиқ геймерлар ўртасида сўров ўтказишган. Натижа эса: Call of Duty ўйинлари ишқибозлари ирқчилик ва мисогиния каби жамиятга зид хатти-ҳаракатлар билан кучлироқ боғланган. Minecraft ўйинчилари эса аксинча, "онлайн дўстлашиш", "қардошлик" каби хусусиятларга мойил деб топилган.

"Агар геймер сифатида идентификацияланиш сизнинг шахсингиз учун жуда муҳим бўлса, бу биз "заҳарли геймер маданияти" деб атайдиган ирқчилик, жинсий алоқа ва мисогиния каби нарсаларни акс эттиради" дейди Рейчел Коверт, Vice News'га берган интервюсида.

Тадқиқот фақат ўйин жамиятининг кичик, "заҳарли" қисмига ишора қилади. Шуни таъкидлаш керакки, ўйин жамиятида кўплаб ижобий гуруҳлар ҳам мавжуд.

ЎҚИНГ: Машҳур мессенжерда 55 миллиондан ортиқ аккаунтлар бан қилинди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!