Тадқиқот: Қайси смартфонлар энг узоқ вақтгача операцион тизими янгиланиб туради?

  •   DiMaX
  •  1492
  •  31.08.2019 12:59

Тадқиқот: Қайси смартфонлар энг узоқ вақтгача операцион тизими янгиланиб туради?

Кўпгина смартфонсозлар ўзларининг турли моделлари учун Android операцион тизимининг янги версиялари асосида прошивка чиқармай қўйишади. Фақат иккита ишлаб чиқарувчи ўз смартфонларининг тизимларини узоқ муддат янгилаб бориши маълум бўлди.

ЎҚИНГ: Шу кунларда чиқадиган Huawei Mate 30 флагманлари Google сервисларидан ва Android лицензиясидан маҳрум этилди!

Counterpoint Research таҳлил компаниясининг янги тадқиқотида ишлаб чиқарувчиларнинг ўз смартфонлари учун Android янгиланишларини ҳамда хавфсизлик патчларини қанчалик тез-тез чиқариб туриши ўрганиб чиқилган. Буни қарангки, энг йирик смартфонсозлар орасида бу борада биттагина компания яққол ажралиб турар экан!

Барча брендлар орасида фақат Nokia ўзининг деярли барча (96%) смартфонларини энг сўнгги – Android 9 Pie талқинигача янгилаган экан. Бу кўрсаткич бўйича иккинчи ва учинчи ўринлар тегишлича Samsung (89%) ҳамда Xiaomi (84%) компанияларига тегишли.

Ушбу рўйхатни тузишда «қадоқдаёқ» Android 9 билан чиқарилган ҳамда кейинги 12 ой мобайнида ушбу талқингача янгиланган смартфонлар кўрсаткичлари асос қилиб олинган.

ЎҚИНГ: Samsung энг арзон ва оммабоп смартфонларини ҳам Android 9 Pie’гача янгилай бошлади

Бироқ олдин чиққан смартфонларини Android’нинг сўнгги версиясига қадар янгилаш бўйича рейтингда Samsung анча пастлаган – унинг смартфонларидан атиги 23 фоизига Pie талқинидаги «яшил роботча» етиб келган. Nokia эса бу борада 90 фоизлик кўрсаткич билан яна 1-ўринни забт этган.

Кўриб турганингиздек, олдинги моделлардаги смартфонларининг сўнгги талқиндаги Android’гача янгилаш бўйича Huawei (40%), Lenovo (52%) ҳамда Xiaomi (62%) компаниялари Samsung’дан олдинлаб кетишган.

ЎҚИНГ: Смартфон бозори: нафақат Huawei, балки яна бир хитойлик компания Apple’дан ўзиб кетди!

Ўз смартфонларини Android’нинг охирги талқинларигача янгилаш борасида энг паст кўрсаткичлар LG компаниясида қайд этилган. Унинг кўплаб моделлари Android Nougat ҳамда Oreo талқинларида қолиб кетган – уларнинг умумий миқдори Android 9 талқинидаги LG смартфонларидан ошиқ.

Юқоридаги маълумотлардан келиб чиқадики, смартфонсозлар кўпинча флагман моделлари учунгина энг янги операцион тизим асосидаги прошивка тарқатишади. Ўрта нарх тоифасидаги ҳамда ҳамёнбоп смартфонларни қўллаб-қувватлаш эса тез орада тўхтатиб қўйилади.

Тадқиқот натижаларига кўра, фақат иккита компания ўзларининг деярли барча смартфонларини энг сўнгги тизимдаги операцион тизимлар билан таъминлаб келишади. Булар – Nokia (сотиб олиш) ҳамда ўз операцион тизимига эга Apple (харид қилиш) маҳсулотларидир.

ЎҚИНГ: Экспертлар барча iPhone’ларнинг исталган Android-смартфондан асосий устунлигини маълум қилишди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.