Тадқиқот: Смартфонни ҳаддан зиёд кўп ишлатганларда ҳақиқий шох ўсиб чиқади! (+сурат)

  •   DiMaX
  •  1776
  •  21.06.2019 15:17

Тадқиқот: Смартфонни ҳаддан зиёд кўп ишлатганларда ҳақиқий шох ўсиб чиқади! (+сурат)

Ҳозирда кўпчилик ота-оналарнинг ташвиши – болаларнинг смартфон ва бошқа замонавий гаджетларга, видеоўйинларга «боғланиб» қолаётганидир. Олимларнинг аниқлашларича, бу хавотирлар ўринсиз эмас...

ЎҚИНГ: Интернет-фирибгарлар «ошиқ» ўсмирларни «илинтира» бошлашди

Австралиянинг Квинсленд шаҳридаги Саншайн-Кост университети махсус тадқиқот ўтказиб кўрди. Унда аниқланишича, ўз смартфонларидан ҳаддан ташқари кўп фойдаланувчи 18–30 ёшлардаги кишиларнинг бош чаноғида ўзгариш юз берар экан.

Олимларнинг аниқлашларича, смартфонга тикилиб – бошини эгиб кўп ўтириш (ёки туриш, юриш) натижасида организм шунга ўрганиб қолади. Натижада бош суягининг энса томонида тескари шохга ўхшаш ўсимта ўса бошлар экан.

«Бу ўсмаларнинг шаклланиши учун кўп вақт талаб этилади. Текширилганлар орасидаги «шох»лилари болаликдан смартфонга муккасидан кетганлар бўлиши мумкин», дейди тадқиқотчи Дэвид Сахар.

Унинг сўзларига кўра, ёшларни умуртқани тўғри ўстиришнинг аҳамиятидан бохабар этишга жиддий киришмаса бўлмайди.

ЎҚИНГ: Смартфонга тобеликдан қутулса бўлади!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!