Минг Чжи Куо арзон "iPhone-бестселлер"нинг нархини айтди

Минг Чжи Куо арзон

KGI Securities ресурсининг таниқли таҳлилчиси ҳисобланган Минг Чжи Куо Apple яқин келажакда режа қилган барча чора-тадбирларни маълум қилди. Таҳлилчи ҳамёнбоп бўлиши кутилаётган янги iPhone ҳақида икки муҳим янгиликни маълум қилди.

Ушбу смартфон сентябрда, иккита янги флагман билан бирга тақдим қилинади. Шу билан бирга, Куо мазкур "арзон айфон"нинг нархини ҳам маълум қилди. Унга кўра, девайс ўртача 600 дан 700 АҚШ долларигача сотилади.

Таҳлилчининг маълум қилишича, айни пайтда iPhone брендининг эски моделларидан фойдаланиб юрганларнинг барчаси ана шу гаджетдан фойдаланишга ўтадилар.

Смартфонлар учун чехол ишлаб чиқарадиган Olixar компаниясининг хабар беришича, қурилма корпусининг ўлчами 147,12 x 71,52 мм ҳамда экран диагонали 6,1 дюйм бўлади. Смартфонга унчалик қиммат бўлмаган OLED дисплей ўрнатилиши мумкин.

Apple ушбу айфон моделини бестселлерга айлантириш режасида юрибди. Маълумки, компания одатда ҳамёнбоп моделларини кўпроқ сотади. Сотиладиган ҳамёнбоп айфонлар сони доим флагманлардан анча-мунча кўп бўлган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!