«Тажовузкор» нархли Redmi Note 10 ҳамда Note 10 Pro: тақдимот куни, ранглари ва техник хусусиятлари

  •   DiMaX
  •  2277
  •  21.01.2021 10:08

«Тажовузкор» нархли Redmi Note 10 ҳамда Note 10 Pro: тақдимот куни, ранглари ва техник хусусиятлари

Xiaomi корпорацияси кўпдан бери кутилаётган Redmi Note 10 русумли смартфонини ва унинг «Про»-версиясини Ҳиндистонда нмойиш этмоқчи. Ишончли инсайдер Ишан Агарвал (Ishan Agarwal) ва 91mobiles нашри уларнинг айрим хусусиятларини эълон қилди.

ЎҚИНГ: Redmi Note 10 хусусиятлари ва «жонли» расмларини TENAA фош этди!

Сўнгги маълумотларга кўра, Redmi Note 10 ва Redmi Note 10 Pro моделларининг расмий намойиши 7 февраль куни бўлиб ўтади. 91mobiles нашри ҳатто базавий моделнинг нархигача ёзган – 16 999 рупий, яъни тахминан 233 АҚШ доллари.

Ушбу фаблетлар 700-сериядаги Qualcomm Snapdragon процессори билан чиқарилади; катта эҳтимол билан, бу Snapdragon 750G моделидир. Лекин уларнинг бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини қўлламайдиган версияси ҳам бўлиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Redmi Note 10 Pro 4G ҳам тайёр: унинг нимаси Galaxy Note 20 Ultra’дан олинган?

Redmi Note 10 туркуми диагоналига 6,67 дюймлик, янгиланиш частотаси юқори бўлган IPS-дисплей билан таъминланади. Квадрокамеранинг асосий датчиги 64 мегапикселлик, аккумуляторлари эса 5000-6000 мА/соатлик бўлиб, тезкор қуввтланади. Базавий модел оқ, яшил ва кул ранг корпусларда бозорга чиқарилади.

Xiaomi мазкур қурилмаларини Android 11 сосидаги MIUI 12 график қобиғи билан тақдим қилади. Уларнинг қанчадан сотилиши аниқ эмас; лекин, Ишан Аргавалнинг ёзишича, компания бу моделларига «тажовузкор даражада арзон» нарх белгилайди. Зеро, асосий рақиби – Realme компанияси Ҳиндистон смартфон бозорида Redmi брендига етай деб қолган.

Дарвоқе, ушбу туркумнинг бошқача – Redmi Note X номи билан чиқариши ҳақида ҳам хабарлар тарқалган.

ЎҚИНГ: ТОП-10: Энг равон ишловчи смартфонлар (Master Lu рейтинги, 2020 йил)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.