«Talaba» тариф режасини қарши олинг!

  •   DiMaX
  •  7067
  •  02.09.2020 09:51

«Talaba» тариф режасини қарши олинг!

Ўқувчилар интернетдан фойдаланиши учун имтиёзли «Мактаб» тариф режаси жорий этилиши ҳақида ёзган эдик. Mobiuz уяли алоқа оператори (Universal Mobile SystemsUMS МЧЖ) эса «Talaba» номли янги тариф режасини тақдим этди.

ЎҚИНГ: 25 фоиз мегабайт қўшиб бериладиган акция муддати 6 сентябргача узайтирилди!

Ушбу тариф режаси Ўзбекистон Республикасининг олий ўқув юртлари ҳамда уларнинг филиаллари талабаларига мўлжалланган. Унга бошқа тарифдан ўтиб бўлмайди, фақат янгидан уланиш мумкин. Бунинг учун фуқаролик паспортидан ташқари, амалдаги талабалик гувоҳномаси ёки олий ўқув юртида ўқишини тасдиқловчи бошқа ҳужжат ҳам талаб этилади.

Янги тариф режасида ойига 15000 сўмлик абонент тўлови эвазига 1000 мегабайт, тунги вақт учун яна шунча трафик, барча йўналишлар учун чиқувчи 500 дақиқа ва 500 SMS тақдим этилади.

«Talaba» тариф режасида абонент тўловини кунлик ечиб олиш тартибига ўтиш имконияти ҳам мавжуд. Унинг бошқа шартлари билан батафсил танишиш учун мана бу ҳавола орқали оператор сайтига ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Қачондан мобил телефон рақамингизни ўзгаришсиз бошқа компанияга ўтказиш мумкинлигини биласизми?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!