Талабалар учун арзон интернетли тарифлар ишлаб чиқилади

Талабалар учун арзон интернетли тарифлар ишлаб чиқилади

Шавкат Мирзиеёв масъул шахсларга Ўзбекистоннинг олис туманларини интернет билан таъминлаш ва талабалар учун арзон трафикли тарифлар ишлаб чиқишни топширди.

Бу ҳақда ЎзАга Тошкент Давлат шарқшунослик университети ректори Гулчеҳра Рихсиева хабар берди, деб ёзади Газета.уз.

Гулчеҳра Рихсиева Президентга олис минтақаларни интернет билан таъминлаш ва талабалар учун қиммат бўлмаган тарифлар ишлаб чиқиш масаласи бўйича мурожаат қилган.

У коронавирус пандемияси туфайли ўтган йилнинг иккинчи семестри, шунингдек диплом ҳимоялари онлайн-режимда ташкил этилганлигини қайд этди.

6 июлдаги мажлисда Президент Олий таълим вазирлигига 25 августгача барча фанлар бўйича ўқув дастурларини масофадан ўқитишга мослаштиришни топширган.

ЎҚИНГ: Инҳа университети талабалари муҳтожларга ёрдам берувчи «Бирдамлик» платформасини ишлаб чиқишди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!