Талабаларимиз инсон ҳис-туйғуларини очувчи дастур яратдилар

  •   DiMaX
  •  614
  •  26.12.2019 17:40

Талабаларимиз инсон ҳис-туйғуларини очувчи дастур яратдилар

Тошкентдаги Инҳа университетининг тўртинчи курс талабалари Абдуллоҳ Асқаров, Шахобиддин Ўрмонов, Сардор Иброхимов, Бедилбек Ҳамидов, Элдор Абдухамидов ва Шерзод Ниёзов ва профессор Frensis Tai No бошчилигида C-Vision ноёб сунъий кўриш тизимини яратдилар. Бу хусусда университет матбуот хизмати хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: «Ўзбектелеком»: 1 январдан нархлар 56 минг сўмгача пасаймоқда!

Хабарга кўра, талабалар инсон ҳиссиётлари орқали у ҳақида маълумот олиниши, шунингдек қараш йўналишини аниқлайдиган ва одамнинг кейинги ҳатти ҳаракатларини аниқлаб берадиган дастур намойиш этдилар.

«Дастур одамнинг қарашини аниқлайди, унинг ҳис-туйғуларини танийди ва ушбу маълумотларни, масалан, реал вақтда маърузачининг маърузаси билан таққослайди. Ушбу хизмат маърузанинг ҳар сониясида тингловчилар томонидан идрок этиш ёки сезмаслик даражасини белгилайди», – дейди талаба Абдуллох Асқаров.

Ишлаб чиқувчиларнинг хабарига кўра, дастур мобил ҳисобланиб, у мутлақо турли соҳаларда ишлатилиши мумкин: таълим, хавфсизлик, реклама ва шунга ўхшаш.

«Дастур катта тадбирларда хавфсизликни таъминлаш учун ишлатилиши ҳам кўзда тутилган. Масалан, бир неча сония ичида хизмат ҳиссиётларни таний олади ва таҳлил қилади, натижада спорт стадионида, концерт залида минглаб одамларнинг ниятларини аниқлаб бера олади. Дастур салбий ҳис-туйғуларга эга одамларни аниқлайди ва уларни алоҳида кластерга жойлаштиради. Бу хавфсизлик ходимларининг ишини анча энгиллаштиради», – дейди ишлаб чиқувчилар.

ЎҚИНГ: Тошкентда жамоат транспорти автоматлаштирилган тизимга ўтяпти

Бундан ташқари, таълим соҳасида қўллаш мумкин бўлиб у талабаларнинг маъруза/дарс жараёнида қанчалик қизиқиш билан иштирок этаётганини аниқлайди.

«Сунъий интеллект профессори, профессор Frensis Tai No ушбу дастурни яратишда бизни илҳомлантирди. Унинг сўзларига кўра, нафақат назарияни ўрганиш, балки уни ҳаётда қўллаш ҳам керак. Биз курс лойиҳасини олгач, дастлаб шаҳар кўчаларида видеокузатув хизматини яратишга қарор қилдик. Аммо ривожланиш жараёнида ушбу дастур жуда мобил бўлиб, турли соҳаларда осонликча қўлланила бошлади. Биз буни реклама агентликларига ҳам тавсия этамиз. Шунингдек, агар сиз кўчаларга камералар ўрнатадиган бўлсангиз, дастур орқали шаҳар аҳолисининг умумий ҳиссий ҳолатини кузатишингиз мумкин», – дея қўшимча қилди ишлаб чиқувчилар.

Таъкидлаш жоизки, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабалари ўзларининг ижобий ҳаракатлари билан Варшавада бўлиб ўтган Microsoft Thenext AIGuardians-2019 халқаро сунъий интеллект танловининг финал босқичида қатнашдилар. Ўзбекистонлик дастурчилар бундай танловда биринчи маротаба иштирок этиб, унинг ғолибига айландилар. Бундан ташқари, худди шу лойиҳа билан талабалар Google TakeOff-2019 халқаро стартап танловида иштирок этиб, энг яхши элликталикдан жой эгалладилар.

ЎҚИНГ: Дастурчи бўлишнинг 6 йўли

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!