Таниқли актриса номидан фейк аккаунтда фирибгарлик қилган ўқувчи ушланди

  •   DiMaX
  •  1198
  •  19.06.2021 14:50

Таниқли актриса номидан фейк аккаунтда фирибгарлик қилган ўқувчи ушланди

Интернетда ижтимоий тармоқлар орқали фирибгарлик жиноятлари кўп учрамоқда ва улар асосан пластик картадан пул ечиб олиниши билан боғлиқ. Шулардан бири ҳақида Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Olx.uz’да кишиларни чув тушириб келаётган қуролли жиноятчи қўлга олинди

Маълум бўлишича, Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳрида яшовчи фуқаро Д.К. жорий йилнинг 15 март куни Нукус шаҳар ички ишлар бўлимига мурожаат қилган. Ариза мазмунига кўра, 14 март куни унинг қизи Н.Р.нинг Instagram ижтимоий тармоғидаги профилига «giveaway-asal» ва «asalshodieva_dar1t» номи билан очилган номаълум профил эгаси томонидан ёзма хабарнома келган. Унда «Сиз 200 000 сўм пул мукофотини ютиб олдингиз» деган мазмундаги табрик мавжуд бўлган.

Профил ортидаги номаълум шахс билан ёзишма жараёнида, қиз унинг алдовларига ишониб, ўзига тегишли Uzcard банк картасининг коди ва паролини ёзиб берган. Сўнг шу куни соат 21.00 ларда банк картасида мавжуд бўлган жами 600.000 сўм миқдордаги пули йўқолганлигини пайқаган ва тегишли идорага маълум қилган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор-техник тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни содир этган шахснинг Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳрида яшовчи 2003 йилда туғилган фуқаро А.А. аниқланди.

Ҳозирда ушбу фуқаронинг бошқа турдош жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Ички ишлар вазирлиги яна бир бор огоҳлантиради, банк карталарингизнинг коди ва паролини ҳеч қандай шароитда, ҳеч кимга маълум қилманг, содда бўлманг, фирибгарларнинг найрангларига тушиб қолманг.

ЎҚИНГ: «Касперский лабораторияси» огоҳлантиради: «Telegram энди хавфсиз эмас!»

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.